alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Райҳоннинг ёрқин шоу дастуридан фоторепортаж

Ўзбек эстрадасининг бетакрор ва ёрқин хонандаларидан бири бўлмиш Райҳон ҳар йилги концерт дастурида мухлислар қаршисида кутилмаганда, турли қиёфаларда намоён бўлади. Бу йилги концерт ҳам бундан мустасно бўлмади албатта.

Зарпардалар очилди ва Райҳон муаллақ ҳолатда маликалар қиёфасида «Халос эт»ни ижро этган ҳолда пайдо бўлди. Ундан сўнг «Олиб кет» таронаси жаранг сочди.

altalt

Мухлислари билан саломлашиб, ҳаётий муҳаббат тарихи асосида ёзилган «Унутоламан» номли янги қўшиғини тақдим этди.

altalt

Концертда бир блокдан бошқасига ўтиш жараёни раққосларнинг мавзувий чиқишлари орқали бўлди. Раққосларнинг саҳна кўринишлари орқали кейинги блок қайси мавзуда бўлишини пайқаш қийин бўлмади. Ҳар бир блок ўзгача мавзуда тайёрланган. Саҳнага ўрнатилган экранларда эса рақсларга мос равишда видео кетма-кетлик намойиш этилиб турилди.

alt

Экранларда Колизей майдони, саҳнада эса Колизей жангчилари ва малика Райҳон. Бу блокда мухлислар хонанда билан Римнинг қадимги даврларига саёҳат қилдилар.

altaltaltalt

Айнан шу блокда Райҳоннинг илк дуэтдоши Зиёда саҳнада пайдо бўлди. Зиёданинг либоси айнан шу блокка хос тарзда эди. «Дема» қўшиғи шўх оҳангларда куйланган.

alt

Концертда қўшиқлар аксарияти жонли ижрода бўлди. Райҳоннинг мухлисларга яхши таниш қўшиқлари буткул ўзгача сайқалда жаранг сочди.

altalt

Саҳнага доирачилар чиқиб, раққосалар хиром айлашидан кейинги блок миллий услубда бўлишини пайқаш мумкин бўлди.

altaltalt

Ўзбегимнинг Райҳони миллий либосда янада кўркам кўринишда саҳнада пайдо бўлди. Раққос қизлардан қолишмаган тарзда улар билан беллашиб, миллийча рақсда ҳам ўзини аъло кўрсатди.

altaltalt

Айнан шу блокда Халима Ибрагимова билан «Омон ёр» таронаси куйланди.

altalt

Миллий қисмга Ватан ҳақида қўшиқ якун ясади. Қўшиқдан аввал Навоийнинг ғазали ўқиб эшиттирилди.

alt

Кейинги блокда ўзига ҳос саҳна декорациялари, Райҳоннинг оловли рақслари ва яхши таниш қўшиқлар буткул ўзгача ижрода жаранг сочди.

altalt

Ҳар бир блокда янги қўшиқларни тақдим этган хонанда бу блокда, «Ғийбат» номли таронасини ижро этди. Шу қўшиғини якунлар экан барча миш-мишларга битта жавоб дея айтиб ўтиб кетди.  

alt

Навбатдаги дуэтдош ҳамкасби ва дўсти Сардор Раҳимхон бўлди. Икки ижодкор ижросида «Айирма» номли жуда ҳам гўзал тарона жаранг сочди. 

altalt

«Жавоб бер» таронаси мухлислар билан залда биргаликда ижро этилди. Бу қўшиқни, ҳар йили Тошкентга Россиядан айнан Райҳон концертига тушиш учун келадиган  ашадий мухлисаси ҳам саҳнада бирга туриб куйлади. Бу қизни Райҳон барчага таништирар экан, у оғир касалликни бошидан кечираётганини айтиб, у учун ҳамма залдагиларни дуо қилишларини сўради.

alt

Кейинги блокда хонанда ёшларбоп услубди намоён бўлди. Ҳақиқий рақс маҳоратларини айнан шу блокда намойиш этди. Қўшиқлар ремикс тарзда бир-бирига уланган ҳолда жаранг сочди.

altaltalt

Ёшларга ҳос «кўча» услубдаги блокда Шаҳриёр репер билан дуэт куйланди. Концертда премьера қилинган «Сўрама» дуэти қўшиғи мухлислар орасида оммалашиши шубҳасиз.

altaltalt

Сўнгги блок Ҳинд элементлари, рақслари билан бой бўлди. Барча Ҳиндистонга саёҳат қилди.

altalt

«Намасте» қўшиғи, ҳиндча рақслар ҳам Райҳон томонидан қойилмақом қилиб ижро этилди.

alt

Айнан шу блокда кутилган дуэтлардан бири, яъни Муниса Ризаева билан ижро этилган «Бор ёки йўқ» қўшиғи ижро этилди. Муниса ҳам Ҳиндистон блокига яраша образда саҳнада намоён бўлди.

alt

Яна бир ажойиб дуэт ҳинд элементларига ҳос тарзда тақдим этилди. «Баччан» ансамбли, яъни «Божалар» гуруҳи саҳнага таклиф этилди. Дуэт «Божалар» гуруҳи услубида куйланган. Қўшиқ номи «Алдамагин». 

altaltaltalt

Шу тарзда концерт бир нафасда ёрқин, файзли ўтди. Бу сафар ҳам Райҳон мухлисларига ёрқин саҳна кўринишлари, гўзал рақслар, янги дуэтлар, янгича қўшиқларни тақдим этди.

Ташриф бурган «юлдузли» меҳмонлар қаторида Рихситилла Абдуллаев, Акбар Атамухамедов, Нилуфар Сотиболдиева, хонанда Саидаларни кўриш мумкин бўлди. 

altaltaltaltalt

Концерт яна 4 кун давом этади. Демак, Сизда аъло кайфият ва кўпгина позитив ҳисларни тақдим этадиган концертдан баҳраманд бўлиш имкони мавжуд.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг