alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

#ReFresh: Даврон Ғоипов vs BVCCVRD

 

MYDAYTVдаги янги ReFresh шоуси ўзбек мусиқаси, саҳна, эстрада ва шоу-бизнесининг турли авлод вакилларини бир-бирига боғлайди. 

 

Машҳур шоумен Карен Гафуржанов шоу бошловчиси бўлиб, ёш ижодкорларни «ўзбек шоу-бизнеси» ва «поп мусиқа» тушунчаларининг асосчилари билан таништиради. Катта авлод вакиллари учун эса мазкур шоу замонавий мусиқа ҳақида маълумот беради. 

 

Кўрсатувнинг илк қаҳрамонлари билан танишинг:

 

alt

Даврон Ғоипов - ўзбек мусиқаси афсонаси, ўзбек тилида рок ижро этган биринчи гуруҳ - «Оригинал»  вокал - чолғу ансамбли асосчиси. Илк гуруҳига хали мактаб чоғидаёқ ўзининг она шаҳри Қаршида асос солган.

1978 йилда унга машҳур «Ялла» гуруҳида гитара чалиш таклиф этилган. 

1980 йилда у ўзининг «Оригинал» номли ансамблини ташкил этади ва у билан бутун Совет Иттифоқини айланиб, концертлар беради. «Мелодия» студиясида 4 пластинка чиқаради.

80-90-йилларда «Керак эмас», «Кўзларинг», «Бу Нима Бу», «Тўхта-Тўхта» композициялари мега - хит даражасига кўтарилади, гуруҳ етакчиси Даврон Ғоипов эса - миллионлаб қизларнинг ёқимтойига айланади. Унинг қўшиқлари ҳали ҳамон ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб юлдузлари томонидан қайта куйланиб, ҳалигача хит бўлиб келмоқда, радио ва телевидениеда жаранг сочишда давом этмоқда.

 

alt

BVCCVRD – Noor Music инди-лейблининг артисти. Ноёб йўналиш ва овозга эга ижодкор.

Нip‑hop, r’n’b, pop жанрларида ижод қилади. Янгича услуб устида ишлашда давом этаёдган ижодкор, шоуда Даврон Ғоиповнинг хити таронасига янги ҳаёт бағишлади. BVCCVRD Traffic.uz онлайн-радиосининг резиденти бўлиб, янги тароналарини тақдим этиб боради.

 

Даврон Ғоиповнинг «Керак эмас» номли олтин хитини - BVCCVRD ижросида, замонавий қайта ишловдаги турини тингланг. Қайси талқиндаги ижро сизга кўпроқ ёқди, оригиналми ёки кавер? Ютубдаги MYDAYTV каналида изоҳларингизни қолдиринг. 

 

 

Лойиҳанинг мусиқий продюсери бастакор Камрон Тўйчиев. Каверга баҳо бериш ва оригинал билан таққослаш учун шоумен Музаффарбек Мирзабеков (ZOR TV) ва «Голос Дети» лойиҳаси ғолиби Сабина Мустаева таклиф қилинган. 

 

#ReFresh шоусининг мақсади – жуда бой ва шонли йўлга эга бўлган ўзбек мусиқасини тарғиб қилишдир. Ўзбек эстрадаси тарихига кирган номлар жуда кўп, улар: Ботир Зокиров, Мансур Тошматов, Наталья Нурмухамедова, Ялла ва улардан сўнг Севара Назархон, Пилигрим, Дадо, Согдиана. Бугунги кунда эса постсовет маконини аллақачон МС Дони, Гафур ва бошқа ижодкорларимиз эгаллаб бормоқда.

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг