alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Мамадалиевнинг альбом тақдимотидан

Бу галги тақдимот самимий, очиқ суҳбат тарзида ўтганлиги билан ажралиб турди. Унда хонанданинг энг ашаддий мухлислари ташриф буюришди. Улар хонандага бемалол ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди ва жавобини ҳам тўлақонли олди.

altalt

Ҳа, бундан ташқари хонанда мухлислари талабига биноан «Ота-она дуоси» қўшиғини жонли ижросида куйлаб берди.

Алъбом ва концерт номи нега айнан «Ота-она дуоси»?

— Бу менинг беш йилдан бери ўз олдимга қўйиб келаётган мақсадларимдан бири эди. Бу ҳаётда ҳар бир инсон ота-онасининг дуосини олиб, уларга муносиб бўлиб яшашга интилиши керак, назаримда. Чунки бу зотлар бизга ғанимат. Бизнинг эришаётган ҳар бир ютуғимизда ҳам айнан уларнинг хизматлари беқиёс, деб биламан. Кўнглимга тугган ниятимни эса мана ўтган йилда амалга оширдим.

Алъбомдан ўрин эгаллаган тароналарнинг сони ва улардан нечтаси янги?

Умумий 31та ва 26та бонус тарона мавжуд. Улардан 15га яқин янги қўшиқ.

Янги алъбом қўшиқларини тайёрлашда қайси ижодкорларга мурожаат этдингиз?

— Масалан, «Ватан» таронасини ҳам компазитор, ҳам аранжировкачи Азизбек Ҳасанов, «Армонларим» қўшиғини эса Шерзод Озодов билан бирга ишладик. Бундан ташқари альбомдан шогирдаримизнинг ҳам ижролари ўрин эгаллаган бўлиб, ёш истеъдодли укамиз Муҳаммадазиз Ғаниев «Рақамлар» қўшиғини маҳорат билан куйлаб берди. Шунингдек, бобомиз Бобораҳим Машрабнинг «Малаксан» ғазали асосида ҳам қўшиқ яратдик.

alt

Жорий йилда ҳам яккахон концерт дастури тақдим этиш ниятингиз борми?

— Менимча йўқ. Чунки бу йил бироз танаффус қилиш ниятим бор. Насиб этса, келаси йилга янада кўпроқ куч йиғиб, янги ғоялар билан, инсонга қандайдир маънавий озуқа, кайфият, ҳамда тарбиявий аҳамият касб этадиган қўшиқлардан иборат бўлган концерт дастури беришни режалаштирганмиз.

Шу ўринда айтингчи, мазкур алъбомингизда «Ота-она дуоси» қўшиғидан ташқари яна бошқа тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тарона борми?

— Мен ҳар йилги концерт дастурларимда бир анъанага риоя қиламан. Яъни вафот этган устоз санъаткорларни ёдга олиб, уларнинг унутилмас сиймосини халқимизга яна бир эслатишга ҳаракат қиламан. Билмадим, қай даражада тарбиявий деб бўлади, лекин бу йил ҳам раҳматли устозимиз Охунжон Мадалиев томонларидан ижро этилган «Унутмоқ осонмас бизларни» қўшиғини бироз ўзгартирган ҳолда куйладим. Яъни «Унутмоқ осонмас сизларни» номи билан. Бунда нафақат буюк санъаткорларимиз, балки мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниев Каримов ҳам ёдга олинди. Хотирланган. Кўпчилик мухлисларга маъқул келди.

Бундан ташқари мухлислар наздида яна қайси таронангиз омадли бўлди?

— «Армонларим» қўшиғини жуда катта қизиқиш билан қарши олишди.

Сир бўлмаса, кейинги концерт дастурингизга қандай янгиликлар тайёрламоқдасиз?

— Битта мавзуни айтишим мумкин. Инсонни вужуди, танаси ҳақида қўшиқ тақдим этмоқчимиз. Ҳозир мазкур таронанинг шеъридан озгина айтиб бермоқчиман. Бундан ташқари, Ҳазрат Навоий ижодларига ҳам мурожаат этиш ниятмиз бор.

 

Янги дуэт куйлаш ниятингиз борми?

— Дуэт масаласида жуда кўп таклифлар тушяпти. Ҳозирда дуэт тароналар жуда кўп, барчаси бир-биридан ажойиб. Аммо мен ҳеч кимникига ўхшамаган дуэт қилишни истардим. Ҳозирда бу борада ғоялар тузиб боряпмиз. Лекин ҳали ким билан ва қандай мавзуда аниқмас?

Дуэтдошни қандай танлайсиз?

Айнан мана шу хонанда билан айтаман деб, олдиндан ўйламайман. Аввал қўшиқ тайёр бўлади. Кейин унинг мавзуси, йўналишига қараб, шерик танлаймиз. Яъни қўшиққа кимнинг қиёфаси ва овози мос келади.

Сардор Мамадалиев ким билан дуэт куйлашни истайди?

— Севара Назархон билан.  

Бугун яна қандай ижодий маҳсул устида иш олиб боряпсиз?

— Ўйлаб қарасам, шу кунгача ҳазил жанрида тарона ижро этмаган эканман. Бастакор Илҳом Маматов менга бу таклифни берганларида розилик билдирдим. Тарона менга жуда маъқул келди. Ҳозирда Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида қўшиққа клип олишни ҳам бошлаб юбордик. Сюжет кўринишидаги мазкур клипнинг бош ролини Наримон Султонхўжаев талқин этмоқда. Шунингдек, Бобораҳим Машрабнинг «Малаксан» ғазали асосида куйланган қўшиққа ҳам клип суратга олишни режалаштиряпмиз.

Эслатиб ўтамиз, «Ота-она дуоси» номли янги альбомларни пойтахтимиздаги барча медиа дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-03-2017

ИЗОҲЛАР 1

Shohrux 13 июн #
Sardor Mamadaliyevga omad sizga man sizni muhlisizman
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг