alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Милано билан суҳбат

Кўпчилгингизга маълум тошкентлик Сардор Милано Россияда янги бир лойиҳа "Главная сцена"да иштирок этиб, аксариятнинг олқишига сазовор бўлди ва кейинги турга ўтди. Бугун Сизларга Сардор билан суҳбатни тақдим этамиз. 
 
- Ўзбекистондаги мусиқий фаолиятингиз ва нима сабабдан Россияга кетганингиз ҳақида гапириб берсангиз. 
- Вазият тақазоси билан мен Гнесиных номли мусиқа академиясига ўқишга кирдим, шу сабаб мен ҳозирда Москвада истиқомат қиляпман. Гнесинкада ўқиш менинг болаликдаги орзуим эди. Қолаверса, мен доимо халқаро даражада таълим олишни хоҳлаганман. 
 
alt

- Овоз тикланиши қандай ўтган? Қанча давом этган? Ким билан шуғуллангансиз?
- Овозимнинг тикланиши деярли тез ўтган. Тошкентда энг зўр прфессионаллар мен билан шуғулланишган. Улардан бири - Рустам Ҳамроқулов (Аладдин шоу гуруҳи раҳбари). Кейинчалик мен Москвада ҳозирги устозим (Гнесиных номли мусиқа академияси, эстрада-жаз бўлими кафедра мудири) билан овозимни тиклашни давом эттирдим. Овоз тикланиши техник эмас балки психологик томондан эди. Муҳим нарсалардан бири ўзимга бўлган ишончни орттириш эди. Устозларим менга ишонишарди, ўзим эса ишонишим осон бўлмаган. 
 
alt alt
 
- «Главная сцена» танловида суратга олинган видеолавҳада овозингиз йўқолиб қолгани ҳақида гапирдингиз. Нимага шундай бўлди?
-Шунчаки ҳар бир болада бўладиган табиий жараён - овоз мутацияси бошланди. Ўсмирлик даврда организм турли ўзгаришларга дуч келади, овоз тембри ўзгариши шу жумладан. Оддий болаларда бу сезиларсиз ўтиб кетади, аммо вокал билан шуғулланадиганлар бу даврда машғулотлардан тийилганлари маъқул. Бу жараён менда икки йилгача чўзилиб кетди. 
Шундай дамлар бўлди, мен бахтли бўлишим учун қўшиқ куйлашим шарт эмас деган қарорга келиб, эстрада ҳақидаги ўйларимни йиғиштириб қўйдим. Аммо йўл барибир мени мусиқага олиб келди. 
 
alt
 
- Наргиз Зокирова билан муносабатингиз ҳақида гапириб берсангиз. Унинг қўллаб қувватлаши сизга кўмак бердими?
- Наргиз билан танишишни кўпдан бери истардим. Танишувимиз айнан шундай содир бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Мен ижодкор одамлар билан шу тарзда танишишни хуш кўраман. Сўзлашиб эмас, балки "мусиқий" танишишни. Ва бу содир бўлди. 
Иккинчи куплетни куйлаётганимда мен ўгирилиб қарасам Наргиз туриб қарсак чалаётганди. Бу менга янада далда бўлди. Куч бағишлади. Суратга олиш ишлари якунлангач биз парда ортида учрашдик, танишдик, илиқ суҳбат қурдик. Энергетика жиҳатидан бир-биримизга мос келдик, бу ҳаммасидан муҳим. 
 
alt
 
- Эшитишимизча Юлия Савичева сизни қўллаб-қувватлаган. У сизнинг ижодингиз ҳақида нима дейди?
- Мен нафақат Юлия Савичева, балки Макс Фадеев, Глюкоза, "Серебро" гуруҳларининг қўллаб-қувватлашларидан жуда мамнун бўлдим ва бу мени ҳайратга солди. Улар хали менинг иодим билан таниш эмас, лекин ҳаммаси олдинда. 
 
alt
 
- «Главная сцена» лойиҳаси ҳақида гапириб берсангиз. Ўз чиқишингиздан олдинги ва кейинги ҳиссиётларингиз.
- Шуни айтишим мумкин, «Главная Сцена» лойиҳаси ҳаётимда кўп нарсани ўзгартирди. Чиқишимга қадар менда ҳаяжон бўлди, лекин олдимга қўйилган маълум вазифалар бор эди, ва улар бажарилди. 
 
Мен фурсатдан фойдаланиб, афсонавий, профессионал ва нуфузли жюри аъзолари, айниқса Юрий Антоновга қўллаб-қувватлаганликлари учун ташаккуримни изҳор қилмоқчиман!
Мени кейинги турга ўтишимга имкон берганликлари учун уларга раҳмат, продюсерлар мени танлашадими йўқми, буни 3 ҳафтадан сўнг биламиз. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2015

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 11 феврал #
Zo'r !!!! Faqat nega Milano???? Men rossiyalik mashhur, iste'dodli artistlarning o'zbek xalqi va toshkentliklar haqida iliq va samimiy so'zlarini eshitib JUDDA xursand bo'lib, shunday yigitlar, noyob qobiliyatli farzandlarimiz borligida cheksiz faxrlandim!!!!
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг