alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхоннинг 10 йиллик концерти

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 9 ва 10 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида ўзининг ўн йиллик концерт дастурини мухлислари ҳукмига тақдим этади.

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати хабар беришига кўра, Сардор Раҳимхонинг бу йилги «Ҳар кунинг улуғ неъмат» номли концерт дастурида мухлисларни кўпгина туҳфалар кутмоқда.

alt

Дастурда йигирмага яқин қўшиқлар ижро этилиши кўзда тутилган бўлиб, концертнинг илк санаси «Хотира ва қадрлаш» кунига тўғри келганлиги боис томошабинлар мавзувий саҳна кўринишлари гувоҳи бўлишади. Концертнинг махсус меҳмонлари қаторида Хасан ва Хусан триоси иштирок этади. Дуэтлар ҳам бўлиши режада бор.

Концерт репертуаридаги қўшиқлар, Бобур Бобомурод ва Ахад Қаюм қаламига мансуб шеърларга, Дилшод Ахмадшох, Иқбол Муҳаммад каби бастакорларнинг мусиқаларига мурожаат этилган ҳолда яралган.

Юқоридаги санаб ўтилганларнинг баъри,  мухлисларни кутаётган туҳфаларнинг бир қисми. Ўн йиллик концерт дастурида хонанда ўз мухлислари учун тайёрлаган совғалар албатта талайгина бўлиб, уларга ўзингиз концерт дастурига ташриф буюриб, гувоҳ бўлишингиз мумкин.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг