alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сарвар ва Комилдан яна бир севги тарихи

Бу янги тарона сентябрь ойида оммага тақдим этилган эди. Тарона маҳзун ва сокин бўлиб, қўшиқ шеъри ва мусиқаси Сарвар ва Комилнинг ўзларига мансуб.

alt

Клипда бош ролларда Алишер Узоқов, Манго гуруҳи ижодкори Ойбек Муқимов ва Динара Исалиева.

alt

Мазкур таронага ишланган видеоклип режиссёри Жамшид Хожиниёзов. Оператор Бехзод  Пулатов.

alt

 

Сарвар ва Комил

«Клип суратга олиш жараёни  бир ойга чўзилди. Биз бу таронамиз учун клип суратга олиш режамизда йўқ эди. Аммо Бехзод Пулатов шу таронамиз учун  клип ғоясини айтганида, бизга жуда ҳам ёқди. Клип режиссёри Жамшид Хожиниёзов шу ғояни янада бойитиб суратга олди. Клипни яқин кунларда кўришингиз мумкин бўлади».

altalt

Жамшид Хожиниёзов, клип режиссёри

«Клип сюжет йўналишида бўлиб, у муҳаббат ҳақида. Ўз муҳаббатини яқин дўстига раво кўрган бир йигит ҳикояси. Қолган маълумотларни мухлислар клипни кўриб, ўзлари гувоҳ бўлишлари мумкин бўлади. «Бахтли бўл» таронасига ишланган клип мухлисларга манзур бўлади деган умиддамиз».

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг