ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Сентябрда туғилган машҳурлар!

8334
0
Сентябр ойида кўплаб машҳур инсонлар дунёга келган, биз уларнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Сентябр ойида таваллуд топганлар дўстлар даврасини хуш кўрадилар. Жуда ҳам рашкчи бўладилар. Аёллар – сабрсиз, ва жуда ҳам мустақил. Уйқуни хуш кўрадилар ва кўпинча ишга кеч қоладилар. Аммо улардан жуда ҳам яхши уй бекаси чиқади. Эркаклар эса жуда ҳам тез севиб қолувчи бўладилар, аммо турмуш ўртоқ танлашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашадилар. Улар жуда таъсирчан бўлаишларига қарамай ўз ҳис туйғуларини ҳар доим ҳам ошкор қилавермайдилар. Сентябр ойида туғилганлар ҳар доим мақсад сари  олға интиладилар ва аксариятлари ўз мақсадларига эришадилар.



Ўзбек эстрадаси ва киноси юлдузлари:

Сардор Рахимхон тахаллуси остида фаолият юритаётган санъаткор Санжар Раҳимов 1981 йил 3 сентябр куни паризод буржи остида, Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У мактабни тамомлагандан сўнг Тошкент Давлат Техника Университетининг "Компютер технологияси" факультетини тамомлади. Бир муддат радио бошловчиси сифатида фаолият юритди ва бу соҳада катта ютуқларга эришди. У радиода бошловчилик қилиб юрган давридаёқ мухлислар орттиришга улгурди. Кейинчалик ўзини қўшиқчилик соҳасида синаб кўришга қарор қилди ва тез орада юлдуз даражасига кўтарилди. Унинг қўшиқлари бирин кетин хитга айланди. Унинг санъат оламида бажарган ишлари назардан четда қолмади ва 2009 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.

alt
 

Эстрадамизнинг яна бир ёрқин намояндаларидан бўлмиш Лола ҳам айнан сентябр ойида, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 4 сентябр куни таваллуд топган. Лола санъатга жуда эрта қадам қўйган, кейинчалик чет элга таълим олиш мақсадида жўнаб кетган ва хонандалик карьерасида бироз узилиш бўлган. Лекин улғайган Лола санъатга қайтган ва яшин тезлигида мухлисар олқишига сазовор бўлган. 


alt


Нигора Исмаилова 1988 йил 12 сентабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Нигора болалигидан қўшиқ айтишга жуда қизиққани учун ҳам у 5–синфда ўқиб юрган вақтларида, "Тантана" қўшиқ ва рақс дастасига қатнашиб юрган. Ойбек ва Нигора дуэтида фаолият юритади. Мазкур дуэт 2008 йилда "Ниҳол" давлат мукофотини қўлга киритган.
 
alt

Дилдора Ниёзова 1978 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Мактабни битиргандан сўнг санъатга қизиққаниданми ёки тасодифми пойтахтдаги "Эстрада ва цирк коллежи"ни битиради. Юлдуз Усмонованинг ашаддий муҳлиси бўлган, болалигидан унинг қўшиқларини ҳиргойи қилиб юрадиган Дилдора ҳозирги кунгача 4 та албом яратди. Булар "Ишонма", "Юртим деб куйлайман", "Ҳаёт сени соғиндим" ва "Муборак"дир. Хит қўшиғи эса "Ишонма" ва "Олма"дир. 
 
alt

Райхон Ғаниева 1978 йилнинг 16 сентябрида Тошкентда туғилган. Отаси - Отабек Ғаниев - машҳур кино актёр. Ўзбек киноси асосчиси буюк кинорежиссёр Наби Ғаниевнинг набираси. Онаси - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса - Тамара Шокирова. Райхоннинг қобилияти жуда эрта очилди. У расм чизишни, куйлашни ва рақс тушишни севарди. Қизчани иқтидорли болалар учун очилган бадиий-мусиқий санъат мактабига беришга қарор қилишди. Райхон 1996 йилда фортепьяно синфини муваффақиятли тугаллади. У Жаҳон тиллари Институтининг инглиз филологияси факультетини тугатган. 3 босқичда Райхон "Ҳаёл" номли вокал дуэтини тузди, бу дуэт 2 йиллик ҳаёти мобайнида ёшлар орасида анча машҳур бўлган. У 2000 йилдан яккахон хонанда сифатида ижод қилади.

alt
 
Умид Искандаров 1980 йил 24 сентябрда туғилган. Жуда ҳам кўп мактабларда ўқиган. Ёшлигида жуда ҳам шўх бола бўлган. Мактабни битиргач бизнесмен бўлишни ният қилган ва  олди-сотди билан шуғулланган. 2005 йилда Тошкент Давлат Санъат институтига, режиссёрлик факультетига ўқишга кирган. Ҳозирда мамлакатимизнинг энг талабгир актёларидан бири.
 
alt


Жаҳон эстрадаси ва киноси юлдузлари:

Сальма Хайек 1966 йилнинг 2 сентябрида дунёга келган. Бугунги кунда мексиканинг энг омадли актрисаси Сальма Хайек 47 ёшга тўлди. У шунчаки юлдуз эмас, у фуқаролик нуқтаи назарига эга юлдуз - хайрия ишлари билан шуғулланади, аёлларни зўравонликдан, иммгрантларни дискриминациядан ҳимоя қилади. Бундан ташқари Сальма Хайек атир ишлаб чиқаради, бир қизи бор, ёшлиги  ва чиройини сақлаб қолиш учун чигирткалардан иборат парҳезда ўтиради.

alt

Киану Ривз 1964 йил 2 сентябрда таваллуд топган. Киану Ривз болалигида хоккей, шахмат  ўйнаган ва актёр бўлишни умуман ҳаёлига ҳам келтирмаган. Ёмон ўқиган ва, сир бўлса ҳам айтамиз, мактабни битирганлиги тўғрисида ҳужжат ҳам олмаган. Қизиқарли далил: ҳозирда унинг гонорарлари мисли кўрилмаган даражада юқори бўлсада, у кўпинча ўзи ҳоҳлаган юлдузлар билан бирга ўйнаш учун гонорарини пасайтиради, масалан, "Иблис оқловчиси" филмида Аль Пачино.
Актернинг шахсий ҳаёти фожеали. Севган аёлидан туғиладиган қизи  ўлик туғилган, аёлнинг ўзи эса автоҳалокатда нобуд бўлган. Бу ҳодисадан кейин Ривз хавфсизлик камарини тарғиб қилувчи ижтимоий рекламада рол ўйнаган. У, ўзи муҳаббатини сақлаб қола олмаган бўлсада, бу реклама  кимгадир фойда келтиришидан умид қилади.

alt

Бейонсе 1981 йил 4 сентябрда туғилган. Хонанда, продюсер, модел ва раққоса Бейонсе 32 ёшни қаршиламоқда. Турмуш ўртоғи рэпер Jay-Z билан бирга у дунёда энг бой жуфтликлардан бирини ташкил қилади. Шон Картер (Jay-Zнинг ҳақиқий исми) - россиялик миллиардер Михаил  Прохоров билан биргаликда NBA New Jersey Nets клубининг эгаси. Бейонсе Billboard журнали томонидан бир неча марта "Йил аёли" унвонига сазовор бўлган.

alt

Хью Грант 1960 йилнинг 9 сентябрида таваллуд топган. Романтик комедиялар ва мелодрамалар - актёрнинг асосий ижод майдони. Хью Грант ўзининг офатижон йигитлиги билан машҳур, айтиш жоизки, нафақат кинода. 1995 йил ёзида Хью Грант катта жанжалга аралашиб қолди, уни полиция автомобилда фоҳиша аёл билан ушлаб, хибсга олди. Унинг рафиқаси хиёнатини кечирган бўлсада, бир неча йилдан сўнг барибир ажрашиб кетишди. Грант ҳақидаги ҳикоямизни нохуш хабар билан якунламаслик учун шуни маълум қиламизки, у 2008 йил июнида 160 000 долларга (инглиз тадбиркори билан ҳамкорликда) хайрия аукционида СССР Президенти бўлган Михаил Горбачев билан кечки овқатни сотиб олди. Тушган маблағ Москвадаги болалар саратони марказига берилди, актёр бу марказни 2008 йилда келиб кўрди.

alt
 
Майкл Дуглас ва Кэтрин Зета Жонс.  Юлдузли жуфтлик Кэтрин Зета Жонс (1969й.) ва Майкл Дуглас (1944й.) 25 йил фарқ билан бир санада 25 сентябр куни туғилишган. Уларнинг икки фарзанди бор, омадли карьера, катта бойликка эгалар, аммо 3 йил аввал улар кулфатга дучор бўлдилар - Майкл Дугласда томоқ саратони аниқланди. Бу йил Майкл Дуглас 69 ёшга тўлади.

alt

Уилл Смит 1968 йил 25 сентябрда дунёга келган. Қора кийимдаги қора одам - Уилл Смит - Голливуднинг энг муваффақиятли, бой ва фаол қора актёрларидан бири. Бу йил у 45 ёшга тўлади - Уилл Смит  эркак учун бу салмоқли ёшда эга бўлиши керак бўлган ҳамма нарсага эга: оила, фарзандлар, муваффақиятли карьера, мустаҳкам обрў ва улкан режалар.

alt

Ани Лорак 1978 йилнинг  27 сентябрида таваллуд топган. Ани Лоракнинг асл исми - Каролина Мирославовна Куек, у Украинада туғилган. Ани Лорак "Лўлилар" мюзиклида бош ролни ўйнаган, кино ва мусиқали фильмларда ҳам бир неча ролларни ўйнаган, Oriflame нинг юзи ва ОИВ ва ОИТС бўйича БМТнинг Яхши ният элчиси. Филипп Киркоров ва бошқа россиялик юлдузлар билан ишлашга улгурган.

alt



Барча сентябр ойида таваллуд топганларни туғилган кунлари билан чин юракдан табриклаб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг