00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Сердар Ўртачнинг Тошкентдаги концерти тафсилотлари
Бу ҳақда концерт режиссёри ва продюсери Саъдулла Абдуллаев маълум қилди. Сердар Ўртач шоира Рислиғой Ҳотамова шеъри, бастакор Султон Али Раҳматов мусиқаси асосида тайёрланган «Қўшиқ» деб номланган таронани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳамда хонандалар Сардор Мамадалиев ва Муниса Ризаева билан биргаликда куйлашади. Ушбу қўшиқ илк маротаба Сердар Ўртачнинг «Истиқлол»даги концерт дастурида томошабинлар ҳукмига ҳавола этади. Саъдулла Абдуллаевнинг сўзларига кўра, мазкур концерт дастурига жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Ёрқин шоу тарзида ўтадиган концерт учун махсус декорациялар қурилиб, ҳар бир иштирокчи либослари устида дизайнерлар иш олиб бормоқда.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
22-09-2017





ИЗОҲЛАР 0