Концертлар ва шоу
Севара Назархон Мэри Поппинс тимсолида
Россия телеканалларидан бири бўлган 1-каналида бўлиб ўтаётган "Точь в точь" лойиҳасида иштирок этаётган Севара Назархоннинг иштирокини барчамиз катта эътибор билан кузатиб келмоқда эдик. Куни кеча ушбу лойиҳанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Севара ушбу дастурда "Мэри Поппинс, Хайир!" фильмидаги Мэри Поппинс тимсолида намоён бўлди ва «Леди совершенство» қўшиғини ижро этди. Шу тариқа Севара ушбу лойиҳадаги иштирокини якунлади.
Севара Назархонни ушбу лойиҳа давомида биз жуда ҳам ажойиб ва қизиқарли қиёфаларда намоён бўлганини кузатиб бордик. Хонанда ушбу лойиҳада афсуски ҳеч қандай совринли ўринга эга бўла олмади. Аммо бундай юқори даражали лойиҳада иштирок этишининг ўзи, унинг юқори истеъдод ва маҳорат эгаси эканлигидан дарак беради. Ҳушовоз ва бетакрор хонандамиз Севара Назархонга ижодида доимий юксакликни тилаб қоламиз.
Ушбу лойиҳа ғолибларига келсак, биринчи ўрин икки иштирокчи Никита Пресняков ва Ирина Дубцоваларга насиб этди. Шунингдек, юқори балларга Глеб Матвейчук ва Наталья Подольскаялар ҳам эга бўлдилар.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
09-06-2014
ИЗОҲЛАР 0