alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Севара Назархон Россиянинг яна янги шоу лойиҳасида

Нафақат бизда, балки Россияда ҳам ўз мухлисларига эга бўлган ҳамюртимиз, истеъдодли хонанда Севара Назархон Россия телеканалларидан бири бўлмиш биринчи каналда янги ўз ишини бошлаган «Точь-в-точь» мусиқали шоуда иштирок этмоқда. Бу лойиҳада Россия эстрадасининг кўпгина машҳурлари иштирок этишган. Улар: Витас, Наталья Подольская, Татьяна Буланова, Ренат Ибрагимов, Натали, Дмитрий Колдун, Жасмин, Никита Пресняков, Глеб Матвейчук, Ирина Дубцова, Юрий Гальцевлар.

Иштирокчиларнинг чиқишларини эса; Леонид Ярмольник, Любовь Казарновская, Максим Аверин ва Геннадий Хазановлар баҳоламоқдалар. Баҳолар 5 баллик шкала бўйича қўйилмоқда. Бундан ташқари яширин хонада ўтирган Ҳакамлик судья вазифасини бажараётган судья иштирокчиларга қўйган баҳосини лойиҳа сўнггида эълон қилади. Ҳакамлик судьяси Елена Ваенга. Шоу бошловчиси Александр Олешко бўлди.
 
 
Севара биринчи раунда бу лойиҳада англиялик поп-хонанда Шадэнинг «Smooth operator» қўшиғини ижро этди. Юқорида келтирилган тўртта жюри аъзоларининг баҳолари билан  Севара 19 балл тўплади. Ҳакамлик судьяси Елена Ваенганинг берган балли билан умумий ҳисобда ҳамюртимиз 23 баллни тўплади. 
Севара Назархонга кейинги босқичларда омад тилаб қоламиз. 

Энди эса азизлар эътиборингизга Севара Назархоннинг чиқишидан видео лавҳани тақдим этамиз. Марҳамат!


 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг