alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шаҳзоданинг ёрқин онларга бой концертидан

1 май куни Истиқлол санъат саройида шарқ гўзали, ўзбек эстрадасининг мафтункор хонандаси Шаҳзоданинг концерт кунлари бошланди.

alt

Ҳар бир санъаткор ҳар йили берадиган концерт дастурига катта тайёргарлик қилиб, мухлисларини янги туҳфалари, янги ижод ишлари, ғоялар билан шод этишга интилади. Шаҳзода бу йил ҳам ҳар йилгидек концертга пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларига кўпгина ижодий совғалар ҳадя этди. 

alt

Ёқимли овоз соҳибаси, самимий табассум эгаси Шаҳзоданинг бу йилги концерт дастури унинг ўзи каби мулойим, майин ва ёқимли тарзда ўтди. Ташриф буюрган мухлислар эса концертдан ёқимли таассуротларга эга бўлишди.

alt

Концерт ҳақида бир четдан тўхталиб ўтамиз. Концерт катта экранда Шаҳзода томонидан юрти, эъли ҳақидаги меҳр ила айтилган «Ким эдигу биламан, ким бўлдик бугун» монологи билан бошланди.

alt

Монолог кетидан саҳнада «Қўллар тепага» қўшиғи ўзгача талқинда доирачи ва раққоса қизлар, опера ижрочилари ва ҳарбий офицерлар ижросида жаранг сочди.

altalt

Қўшиқни кеча сабабчиси Шаҳзода давом эттирди. 

alt

Хонанда концертда мухлисларга яхши таниш ва севимли қўшиқларнинг ўзгача ижродаги талқини билан бир қаторда янги тароналар ва умуман кутилмаган дуэтлар ижро этди.

alt

Саҳна дид билан бир нечта кичик экранлар ва битта марказдаги катта экран билан безатилган бўлиб, чироқлар ўйини, қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда видеороликлар кетма-кетлиги намойиш этилиб турилди. Марказдаги экран концерт давомида айланар ва унда кеча сабабчиси Шаҳзода, ҳамда унинг дуэтдошлари саҳнада пайдо бўлишарди.

alt

Биринчи блокда дуэтдошлардан Шохруҳхон билан «Ало» қўшиғини ижро этилди.

alt

Шу куни мухлислар ҳукмига хонанда томонидан бир нечта янги қўшиқлар, жумладан «Хайр энди кеч», «Айблама», «Омон-омон», «Ёрингман», «Пари» каби тароналар ҳавола қилинди.  

alt

Блоклар орасида мухлислар зерикиб қолмасликлари учун турли-хил чиқишлар, ижролар ва саҳна кўринишлар намойиш этилди. Биринчи блок якунида саҳнага қўшиқчи битбоксер йигитлар чиқиб Шаҳзода репертуаридаги қўшиқларни попури тарзида ижро этишди.

alt

Кейинги блокларда ўтишдаги танаффусда шарқона декорациялар ва раққосаларнинг шарқона, ҳамда романтика ва ҳисларга тўла рақслари билан давомланди.

alt

Мазкур дастурда ёшларнинг севимли гуруҳи «Уммон» билан Шаҳзоданинг айтган дуэти ҳақиқатда мухлислар учун кутилмаган совға бўлди.

alt

Бу туҳфа кетидан, яна бир дуэт Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов билан ижро этилган «Муҳаббатим» қўшиғи тақдим этилди. 

alt

Шохрух репер билан ижро этилган «Кет» қўшиғи, саҳнада Шохрух пайдо бўлгандан сўнг мухлислар томонидан янада кўтаринки руҳда ва завқ билан қарши олинди.

alt

Шунингдек, Беном гуруҳи билан биргаликда ҳам саҳнада қўшиқ янгради. Шаҳзода бу йилги концертида ҳеч бир муболағасиз дуэтлар гулдастасини тақдим этди дея оламиз. 

alt

Сўнгги дуэт қўшиқ янграганда зал «портлади», мухлислар кайфияти янада аъло даражага кўтарилди. Хонанданинг навбатдаги дуэтдошлари Божалар гуруҳи эди. 

alt

Мазкур тарона янграганда саҳнага ўзбек ховлиларини эслатадиган декорация, яъни супа олиб чиқилди. Шаҳзода ўз дугоналари билан, Жаҳонгир Позилжонов эса ўз дўстлари билан саҳна кўриниши орқали янги дуэт қўшиқни тақдим этишди.

alt

Албатта хонанданинг саҳна либослари эътиборимиздан четда қолмади. Шаҳзода либосларида доим қулайлик ва минималистик, классик услубдаги, замонавийлик ва миллийлик уйғунлашган либослар тарафдори. Бу йил ҳам у ўз дидига содиқ қолган ҳолда, дастур давомида 4 ҳил гўзал либосда мухлислар олдида намоён бўлди.

Биринчи образи оқ рангдаги классик костюм шим ва сочига дид билан тақилган бежирим аксессуар бўлди.

alt

Иккинчиси алвон рангдаги ва ҳеч бир безаксиз гўзал кўйлакда.  

alt

Учинчи кўриниш шарқ маликалари услубидаги шохона, қаймоқ рангдаги шокиллар билан безатилган либосда, жозибадор аксессуар уйғунлигидаги кўриниш.

alt

Ва сўнгги образда қулайлик танланган бўлиб, оқ-қора рангдаги классик кўйлак ва шимда намоён бўлди.

alt

Концерт ёқимли ва илиқ муҳитда кўпгина ёрқин онларга тўла тарзда ўтди. Хонанда ва мухлислар бир-бирларини йил давомида соғинишга улгурган ва ҳар бир ташриф буюрган киши яхши кайфият ила концертни тарк этди.

alt

Концерт кунлари ҳали олдинда азизлар ва ҳар бирингиз мазкур концерт дастурига ўзингиз жонли тарзда гувоҳ бўлиш имконига эгасиз. 

alt

Концертнинг илк куни ёрқин лаҳзалари мухрланган фотосуратларни бизнинг фотоҳисоботда кўришингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг