alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шухрат Йўлдошев янги клип устида ишламоқда

Хонанда Шоҳруххонинг укаси Шухрат Йўлдошев сўнгги вақтда ижод билан қизғин шуғулланаётганини кузатиш мумкин. У ҳозирги кунга қадар бир қанча қўшиқларини тингловчилар ҳукмига тақдим этишга улгурди.

 

alt

 

Ёш хонанда «Тарк этдинг» қўшиғи учун Дилмурод Агзамов режиссёрлигида клип суратга олдирди. Операторлик вазифаси Рустам Муротов зиммасига юклатилган бўлиб, видеомаҳсулот трек ва сюжет йўналишида.

 

alt

 

Қўшиқ сўзлари ва мусиқаси Шухрат Йўлдошевнинг ўзига мансуб. Мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган. Клипда Йўлдошевлар оиласининг яна бир вакили вакили Мухаммад Али суратга тушган. 

 

 

Демак, тез кунда истеъдодли Йўлдошевлар оиласининг бир вакилидан янги ижод иши. Ҳозирча эса съёмка майдончасидан фотосуратларни томоша қилинг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг