«Шум бола-2016» фестивали
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Гёте институти Тошкент филиали билан ҳамкорликда 2016 йилниг 28 апрел – 1 май Тошкент, ҳамда 3-5 май кунлари Фарғона шаҳарларида болалар ва ёшлар учун «Шум бола-2016» ўзбек ва немис киноларининг 3-фестивалини ташкил этмоқда.
Ёш томошабинлар ҳукмига «Шлингель» немис фестивали доирасида намойиш этилган янги фильмлар тақдим этилади. Мазкур фильмларнинг барчаси юртимизда рус тилига таржима қилинган ҳолда намойиш этилади. Бу йилги фестивални режиссёр Франк Штойнинг экранлаштирилган янги талқиндаги қизиқарли фильми - «Щелкунчик и мышиный король» очиб беради.
«Шлингель» немис фестивали раҳбари Михаил Харбауер, германиялик киносанъат вакиллари билан биргаликда бу йилги фестивалнинг фахрли меҳмонлари бўлишади. Михаил Харбауер ҳар бир фильмнинг тақдимотини ўзи ўтказади ва намойишдан сўнг томошабинлар саволларига жавоб беради.
Фестивал доирасида кўпгина қизиқарли фильмлар намойиши кутилмоқда.
.jpg)
Фестивал дастури – Тошкент:
28.04.2016
14:30 – «Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли» - «Щелкунчик и мышиный король»
29.04.2016
11:00 – «Рико, Оскар ва изтироблар» - «Рико, Оскар и разбитые сердца»
14:30 – «Раффини қутқариш!» - «Спасти Раффи!»
30.04.2016
14:30 – «Виннетунинг ўғли» - «Сын Виннету»
17:00 – «Анна Франк менинг қизим» - «Моя дочь Анне Франк»
01.05.2016
11:00 – «Клара ва айиқлар сири» - «Клара и тайна медведей»
14:30 – «Йўқолган ака» - «Потерянный брат»
Фестивал дастури – Фарғона:
03.05.2015
14:30 – «Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли» - «Щелкунчик и мышиный король»
04.05.2016
11:00 – «Кичкина арвоҳ» - «Маленькое привидение»
13:30 – «Соҳибжамол ва махлуқ» - «Красавица и чудовище»
16:00 – «Ишқибозлар нонуштага қолмайдилар» - «Фанатки на завтрак не остаются»
05.04.2016
11:00 – «Петтерссон ва Финдус» - «Петтерссон и Финдус»
14:30 – «Миссисипидан қўлингизни тортинг» - «Руки прочь от Миссисипи»
16:00 – «Қирол учун мактуб» «Письмо для короля
Маълумот ва чипталарга буюртма бериш:
Тошкент шаҳри:+998 94 6610513
Фарғона шаҳри: 8 373 2243321





ИЗОҲЛАР 0