alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тез кунда Лола ва DJ Piligrim.дан дуэт

11 август куни LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида бўлиб ўтган “Тўйлар муборак” гала-шоусига латофатли хонанда Лола ва  Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) биргаликда ташриф буюрган эдилар. Гала-шоуга ташриф буюрганлар уларни кеча давомида бир-биридан деярли ажралмаганликлари гувоҳи бўлишган эди.
 
alt

Кўпчиликни, "Бу икки истеъдод соҳибини боғлаб турган нарса шунчаки дўстликми ёки бизни янги ижодий тандем кутмоқдами?" - деган савол қизиқтирди. Қисқа вақт ичида бу ҳодиса кўпгина шов-шувларга сабаб бўлди. Аммо ушбу икки иттифоқнинг аниқ сабаби маълум бўлди. 
 
alt

Ва ниҳоят бу икки хонандани ҳақиқатда нима боғлаб турганлиги, яъни интрига ўз ечимини топди. Уларни нима боғлаб турган экан дейсизми? Икки истеъдод соҳибини ижодий ҳамкорлик боғлаётган экан.
Лола ва Илҳом Йўлчиевдан тез кунда "Юлдуз" номини олган дуэт тарона тайёр ҳолга келади ва мухлислари эътиборига тақдим этилади. 

Шубҳасиз, икки ижодкорнинг бу ҳамкорлиги мухлислар томонидан юқори даражада баҳоланади. 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг