alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тез орада Райҳондан яна бир видеоклип

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, икки фарзанднинг меҳрибон онаси бетакрор Райҳон тинимсиз ижод қилиш билан банд. Яқиндагина хонанда Лола билан дуэт қўшиқларига видеоклипни тасвирга олиш ишларини якунлаган хонанда, мухлисларига манзур бўлишга улгурган "Парвоз этай" қўшиғига видеоклип устида иш олиб бормоқда.Клип режиссёри Жасур Шаметов. 
22 апрел куни съёмка ишлари гўзал диёримизнинг тоғ ҳудудларида давом этади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, хонанданинг "Парвоз этай" қўшиғи ўзгача йўналишда бўлиб, қўшиқ маҳоратли ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган. Ноодатий мусиқий оҳанглари билан ушбу тарона кўпчиликнинг қалбини ром этди.
Демак, азизлар сизга манзур бўлишга улгурган таронага ишланган клипни тез орада эътиборингизга хонанда томонидан ҳавола этилади. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
 
Фото: rayhonganieva.com; instagram.com/rayhonganieva
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг