alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тошкентда «Эрисиони» рақс ансамбли

Ташриф буюрган томошабинларни ёрқин ва ҳиссиётларга бой шоу кутаётганлиги, концерт аввалидан маълум эди. Саҳна ортида ўз чиқишига тайёргарлик  кўраётган миллий либосдаги ўнлаб инсонларни кўриш мумкин эди. Кимдир қўшиқ айтишга тайёгарлик кўраётган бўлса, кимдир эса мусиқий асбобларни созлаётган, яна кимдир эса рақсини қайтараётган жараёнларга кўзимиз тушди.

altaltalt

Кечанинг очилиши, Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгентлининг  ташриф буюрувчиларга қаратилган нутқи билан бошланди.

alt

Мусиқанинг илк ноталариданоқ, ҳақиқий ёрқин Грузияни томоша қилишимизни тушуниб етдик.

altalt

alt

Шерманди Чкуасели, «Эрисиони» ансамбли бадиий раҳбари

«Грузиянинг фақат энг яхши нарсаларини кўрсатиш - ансамблимизнинг асосий мақсади. Бизнинг қўшиқлар, рақслар – бунинг баъри халқимизнинг мероси ва биз авлоддан авлодга қолдириб келмоқдамиз».

Олдинга қўйилган вазифа аъло даражада бажарилди! Меҳмонларни энди ҳеч нарса билан ҳайратлантира олишмаса керак деганимизда, ҳар бир саҳна чиқиши, ансамблга бўлган қизиқишни янада ортирар ва ташриф буюрган томошабинни завқлантирар эди. Бошида шиша идиш билан рақс намойиш этиш, бу чаққонлик ва маҳоратдан далолатдир.

altalt

Қиличлар билан бўлган рақс намойишида, саҳнада хақиқатдан ҳам учқунлар пайдо бўлди.

alt

Ҳар бир ҳаракатнинг аниқлиги ва ноёблиги, ҳар бир томошабинни ҳайратлантира олди.

Ҳар бир рақс – буюк маҳорат, куч-ғайрат ва нафисликдан далолат бериб турди.

altalt

Бу жамоанинг энг кичик қатнашчилари, ҳатто 9 ёшни ҳам қаршилаб улгурмаган бўлсалар-да, катта ёшдаги жамоадошлари билан миллий барабанда мусиқий баҳс олиб бордилар.

altalt

Айрим саҳна чиқишлари намойиш этилганда, бир вақтнинг ўзида 50дан зиёд созандалар, қўшиқчи ва раққослар иштирок этишди.

altalt

Ҳайратдан лол қолган томошабинлар гулдирос олқишлар билан узоқ вақт артистларни саҳнадан қўйиб юбормай, яна бир нечта номерларни кўрсатиб беришларини илтимос қилишди.

altalt

Тадбирдан тўлиқ фоторепортажни сайтимизда томоша қилинг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг