00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Тўй мавсумида энг "бозори чаққон" санъаткорлар рейтинги
Мана ҳар бир мўмин мусулмон орзиқиб кутадиган, йилда бир марта бўладиган муборак Рамазон ойи тугаши билан урфга кўра тўй мавсуми бошланиб кетди. Албатта ҳаммамизга маълумки, ўзбегим ахли тўй-томошани хуш кўрадиган халқлардан биридир. Тўй қилишга бел боғлаган юртдошларимизнинг ҳар бири, ўз тўй кунини шўх-шодон мусиқасиз ва ўзи севган санъаткорларсиз тасаввур қила олмайди. Тўй мавсуми эстрадамиз юлдузларининг тер тўкиб (ёки тўкмай) ишлайдиган палласи.Биз тўй мавсумида санъаткорларнинг ўрнини билиш мақсадида таҳлил ўтказишга қарор қилдик. Бунинг учун: биринчидан, Facebookдаги саҳифамизга “Тўйингизга қайси санъаткорни таклиф қилган бўлар эдингиз?” деган саволни илиб қўйдик. Иккинчидан, пойтахтимиздаги бир нечта “event” агентликларига қўнғироқ қилиб, бевосита улардан “бозори чаққон” санъаткорлар ҳақида билиб олдик ва ниҳоят учинчидан, интернет тармоғи орқали қўшиқлари юклаб олинаётган энг талабгир хонандаларни аниқладик. Биз олиб борган тадқиқотларимиз натижасида қўйидагиларни аниқладик.
Демак, Facebookдаги сўровномамиз натижасига кўра хонандаларимиз ўртасида ўринлар қуйидагича тақсимланди:
- Шаҳзода
- Юлдуз Усмонова ва Райҳон
- Тоҳир Содиқов ва Озодбек Назарбеков
- Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон ва “Шод” гуруҳи
- Шохруҳхон, ВИА Шарқ, Амира Алибекова
“Event” агентликлари (Тўйлар ва тантаналарни ташкиллаштириш агентликлари) берган малумотларга кўра санъаткорларимизнинг тўйларга таклиф қилиниш рейтинги қуйидагича:
- Шаҳзода
- Мавлуда Асалхўжаева
- Муниса Ризаева
- Райҳон
- Нилуфар Усмонова
- Улуғбек Раҳматуллаев
- Тоҳир Содиқов
- Зиёда
- Жаҳонгир Позилжонов
- Юлдуз Усмонова
Навбатчиликдаги “бозори чаққон” санъаткорлар:
- ВИА “Шарқ”.
- “Санъат” гуруҳи.
- “Караван” гуруҳи.
- “Пойтахт” гуруҳи.
- “Шод” гуруҳи.
- Алишер Файз.
Йиққан маълумотларимизни таҳлил қилиш мақсадида юқоридаги рўйҳатни сизларга сал аввал тақдим қилган мақоламизда кўрсатилган интернет тармоғи ва мобил алоқа воситалари орқали юклаб олинаётган қўшиқлар 20талиги билан солиштирдик.
1) Соғиниб – Улуғбек Раҳматуллаев
2) Омадим келмади – Улуғбек Раҳматуллаев
3) Сени деб - Эл Ди До
4) Майли – Уммон
5) Ризқимбордур-Зиёда
Тўлиқ рўйҳатни бу ерда кўришингиз мумкин
Юқорида келтирилган маълумот ва рўйхатдан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, санъаткорларнинг муҳлислари доим ҳам ўзлари севиб тинглайдиган қўшиқлар ижрочиларини таклиф этмас эканлар. Биз ўз таҳлилимиз орқали тўйларда навбатчиликда асосан гуруҳлар хизматда бўлишларини, машҳур ва ҳамманинг севимли санъаткорлари эса бирровга ташриф буюришларини аниқладик. Майли асосийси бу эмас, асосийси санъаткорларимиз халқимизнинг бахтиёр кунини унутилмас бўлиб қолишида ижобий ҳисса қўшишларидадир.Ажабланарлиси шуки, рўйҳатимизда биринчиликни эгаллаб турган Шаҳзоданинг қўшиқлари бу топ 20 таликка кирмаган. Рўйҳатларимизга кирмаган “Уммон” гуруҳи эса 20 таликда биринчилардан.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-08-2013
ИЗОҲЛАР 0