Концертлар ва шоу
“ТЎЙЛАР МУБОРАК” гала-оқшомидан фоторепортаж
11 август куни
LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE меҳмонхонасида
“Тўйлар муборак” гала-оқшоми ўтказилди. Мазкур тадбир
INTER TASHKENT EXPO компанияси томонидан,
“TURMALIN” моделлик агентлиги,
“Yasminatour” сайёҳлик компанияси ва
“NVS” студияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.
«Тўйлар муборак» - Ўзбекистондаги барча тўй тантаналарини бирлаштирган, никоҳ маросимлари ҳақидаги биринчи ўзбек тилидаги жилоли журнал. Ҳозирда «Тўйлар муборак» ўз фаолиятини кенгайтириб, янгидан-янги ва катта лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Лойиҳа муаллифи Дилдора Зайнудинова!
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, миллий қадриятларимиз, ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатлари, ноёб маънавий-маданий меросини сақлаб қолиш ва намоён қилишдан иборатдир.
Гала-шоуга ташриф буюрган меҳмонлар нафақат тўй либослари ва миллий либослар намойишидан, балки шарқона дастурхон ҳамда таниқли юлдузлар чиқишидан ҳам баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлдилар.
Бу оқшом меҳмонларни эстрада юлдузларидан Шахзода, Нилуфар, Лола каби таниқли хонандалар ўз қўшиқлари билан хушнуд этдилар .
Оқшомга санъат оламининг бир қатор вакиллари ташриф буюрдилар. Улар орасида Умид Искандаров, Отабек Маҳкамов, Севара Солиева, Халимахоним Ибрагимова каби актер ва актрисалар, шунингдек, Лейли, “Баён” гуруҳи солисти Маъмур Султонов, Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) каби таниқли эстрада юлдузларини кўриш мумкин эди.
Тадбир бошловчилари ҳам таниқлиликда юқорида санаб ўтилган меҳмонлардан қолишмасди. Улар орасида таниқли хонанда Карен Гафуржанов ва эл севган бошловчи Гули Икромова, радиобошловчи Могамедали Идоятов ва телебошловчи Лазиза Нозимхоноваларни санаб ўтишимиз мумкин.
Актриса
Зарина Низомиддинова ва хонанда
Замзама эса тадбирда модель сифатида иштирок этдилар. Улар
“Ўзбегим” салони либослари намойишида қатнашдилар.
Оқшом давомида «La Sposa», “DilMurad”, “Nuptial”, “O’zbegim”, «GAF», “Beatriss”, “Zakiya”, “Mursak”, “Princess”, “Florans” ва бошқа тўй либослари салонларининг келин либослари ва оқшом либослари намойиши бўлиб ўтди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-08-2014
ИЗОҲЛАР 0