Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда янги туҳфа тайёрламоқда
Энди эса хонанда клип суратга олдиришга қарор қилди. Хоразм йўналишида куйланган рақсбоп кўшиққа маҳоратли клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлик қилди. Клип ғояси Улугбек Раҳматуллаевнинг ўзларига тегишли бўлиб, режиссёр уни пухта ўйлаб амалга оширган.

Мазкур тарона Хоразм услубида бўлганлиги сабабли клип ҳам асосан Хоразм вилоятининг ўзига хос маданиятини ёритишга қаратилган. Қўшиқнинг номи «Зинкака-зинкак», яъни хоразмчада гармон инструментини англатади, шу сабабли ҳам клип жараёнида ушбу мусиқа асбобидан фойдаланилган.

Клип асосан трек йўналишида суратга олинди, лекин ўз ишининг устаси бўлган Санжар Маткаримов ўзгаришлар киритиш мақсадида қисқа-қисқа бўлган юмористик сюжетлар билан бойитган. Айнан сюжетли эпизодларни таниқли актёр ва қизиқчи Маъмур Холмедов ижро этди.

Бош ролларни эса сўзсиз Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи ҳамда нафосатли раққоса Паризода ижро этишди. Бош роллардан ташқари бу клипни суратга олишда жуда ҳам кўп инсонлар иштирок этишди. Қўшимча актёрлар сони 40-60дан зиёд эди.

Қўшиққа клип суратга олиш учун махсус декорация ҳам қурилган эди. Хиванининг макет вариантини яратиш учун ёш ва истеъдодли рассом Баҳриддин Шамсиддинов бир ой давомида анчагина тер тўкиб ишлагани билиниб турар эди.

Ушбу клипни суратга олиш ишлари бир кун давом этди. Бунда ўз меҳнатини аямай ишлаган тасвирий гуруҳ аъзоларини таъкидлаб ўтсак.
Оператор: Рустам Муродов.
Стилист: Хилола Шер.
Грим устаси: Екатерина Серикова.
Иккинчи режиссёр: Мухитдин Турсунов.
Суратга олиш майдончасидан фоторепортажни ҳукмингизга ҳавола этамиз.












ИЗОҲЛАР 0