Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертидан фоторепортаж
Саҳна декарацияси жуда ёрқин чироқлар, қўшиққа монанд расмлар билан безатилган. Улуғбек Раҳматуллаев концертни «Соғиниб» номли қўшиғи билан бошлади. Қўшиққа «Паризод» рақс ансанбилининг гўзал қизлари хиром айлади.
Биринчи қўшиқдан сўнг, хонанда мухлисларга юзланиб, жуда ҳаяжонда эканлиги, лекин томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши унга куч бағишлаши ҳақида, ҳамда бугун сизлар мен билан бўлсангизлар, мен ҳам сизларнинг яхши кунларингизда хизматда бўлай деб қўшиб қўйди. Кейин, «Келмади» номли қўшиқ жаранг сочди.
Бирин-кетин хонанда ижросида «Аёл», «Кабутарлар», «Омадим келмади», «Атиргулим» каби қўшиқлар жаранг сочди.
Хонанданинг Алишер Навоий ижодига мансуб «Бўлдим санго» радифли ғазали асосида яратган янги қўшиғи барча мухлисларга бирдек манзур бўлди.
Раҳматуллаев мухлислар эътиборига 11та янги қўшиқ тақдим этди.
Концертни сўз устаси Шукрулло Исроилов янада қиздирди.
Хонанда мухлисларига алоҳида совғалар улашишни ният қилган экан, концертнинг 2-блогига ўтишдан аввал, мухлислар билан ўйинлар ўтказилди.
5 та ашаддий мухлис таклиф қилиниб, уларга хонанданинг хоҳлаган бирор қўшиғини хиргойи қилиб бериш шарти қўйилди. Ўйин якунида иштирокчиларга ҳомийлардан шарбатлар топширилди.
Ундан кейин саҳнага қутича олиб чиқилиб, унда Шаҳзода ва Манзура омадли рақам эгасини танлаб берди ва ғолибга телевизор совға қилинди.
Улуғбек Раҳматуллаев сўзига кўра, бундан бир йил муқаддам бир шоир унинг студиясига шеър ташлаб кетган. Лекин ўша пайтда бу шеърни мусиқага солишга жазм этмаган хонанда энди шу ишга қўл урди. Бунга бошқа давлатлардаги нотинчлик оқибатида нобуд бўлаётган болалар сабаб бўлган. Мамлакатимиздаги тинчликка шукрона келтирган хонанда янги қўшиғини бошлади.
Латофатли Шаҳзода билан куйлаган дуэти барчага бирдек манзур бўлди шекилли, залда қарсаклару қийқириқлар авж олди.
«Марварид» гуруҳининг жажжи кичкинтойларининг зал оралаб қизил шар кўтариб чиқиши, концертга ўзгача ҳусн бағишлади.
«Она» қўшиғининг ижросидан сўнг, волидасини томошабинларга таништирди.
Концерт жуда қизғин таассуротларга бой бўлди, дейишга асос етарли. Чунки концерт якунига қадар қаторлар бўшаб қолмади. Мухлислар дастур якунига қадар хонанда билан бирга бўлди.
Коценртга латофатли Шаҳзода, Манзура, Шароф Муқимов, Алишер Узоқов, Ботир Яминов, Абдурашид Йўлдошев, Дилсўз, Достон Убайдуллаев, Шоҳруххон ва Асал Шодиева, Жавлон Шодмонов, Жаҳонгир Фозилжонов, Дилшодбек Каттабеков, ҳамда кулгу устаси Шукрулло Исроиловлар ташриф буюрди.
Ҳамкасблар Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида:
Хонанда Дилсўз: «Мени санъат оламига кириб келишимда Улуғбек Раҳматуллаевнинг ҳиссаси катта. Энди ижодларини бошлаган даврларидан бери, ўша «Ҳолбуки тун», деган қўшиқлари бўларди, айнан шу вақтдан бошлаб унинг мухлиси бўлганман. Ижодларини доимо кузатиб бораман. Деярли барча қўшиқларини севиб тинглайман. Мана шу охирги уч йил у киши учун жуда омадли келди. Илоҳим бундан кейин ҳам бунданда юксак муваффақиятларга эришсинлар».
Хонанда Ботир Яминов: «Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида гапирганда, аввало бу инсоннинг нафақат санъатда, балки ҳаётда ҳам жуда ажойиб, самимийлик каби ҳислатларини таъкидлашни истардим. Уларни ижодини жуда ҳурмат қиламан. Доимо бирор вазиятда керакли маслахатларини аямайдилар. Бир сўз билан айтганда, бу инсонга фақат хавас қиламан. Бугун концертларининг илк куни бошланмоқда, омад тилайман. Кейинги ижодлари ҳам бунданда зўр бўлишига тилакдошман».





ИЗОҲЛАР 0