Умидахондан илк мусиқий альбом тақдимоти
Бир неча йиллардан бери ижод қилиб келаётган ва ўзининг аудиториясига эга бўлган хонанданинг мусиқий альбоми 4 йўналишдаги, «Эстрада», «Миллий», «Миллий шўх», «Евро» қўшиқларга ажратилган бўлиб, ундан жами 41та тарона жой олган.



Умидахоннинг илк альбом тақдимотига унинг санъаткор дўстлари:
Ойбек ва Нигора,

Дилсўз, Манзура, дизайнер Гульчехра Юнусова (GIGU),

Камола Орипова,

Фаррух Ахмедов,

хонанда Мадина Мумтоз,

Ва устоз санъаткор Аъло Рахимова, қолаверса хонанданинг мухлислари ташриф буюришди.



Умидахон барча ташриф буюрган ОАВ ходимларининг саволларига жавоб бериб, меҳмонларни ҳушнуд этиш мақсадида «Юлдузимсан» ва «Йўлимдан қоч» номли таронасини куйлади.
Хонанданинг айтишича, энди кейинги альбомига ҳаракатини бошлайди ва ҳаттоки илк тарона ҳам айни дамда тайёр ҳолга келган. Қолаверса концерт дастурини намойиш қилиш ҳақида ўйлаётганини таъкидлаб ўтди.
.jpg)
Айтиш жоизки, хонанданинг мусиқий альбоми аслида «Юлдузимсан» деб номланган бўлиб, тақдим этилган дисклар муқовасида «Оти юлдузимсан» деб ёзилган. Маълум бўлишача, бу хатолик хонанда маъмури ва Discovery медиа дўкони ходимларининг ўзаро тушунмовчиликлари сабабли юзага келган.





ИЗОҲЛАР 0