00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Умидахондан тез кунда янги клип - «Сафсата»
Ўз мухлислари ва тингловчиларига эга хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахоннинг ижодида бир оз танаффус ҳис этилди. Аммо хонанда мухлислари ҳукмига тез орада «Сафсата» номли янги қўшиғини ва унга ишланган клипни омма ҳукмига тақдим этиш арафасида.

«Сафсата» номли қўшиқ шеъри ва мусиқаси доимги ижодий ҳамкори Элдор Қаюмовга тегишли. Мусиқий сайқални Жасур Бадалбоев амалга оширган. Клип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, оператор Рустам Муротов.

Клипда Умидахоннинг ҳамкори сифатида актёр ва тақлидчи Шерзод Бинни кўриш мумкин.

Демак, Умидахондан ҳазиломус сюжетли клип тез орада тақдим этилади. Ҳозирча эса клипдан кичик видеолавҳани томаша қиламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
17-10-2016





ИЗОҲЛАР 0