Концертлар ва шоу
Йил клипини танлаймиз!
MYDAY таҳририяти энг яхшиларни аниқлаш бўйича ўз сўровларини давом эттирган ҳолда, бу гал шоу бизнес оламида тиним билмай ижод қилган хонандаларимиз ишлари қай даражада ўз самарасини берганини билиш ниятида йилнинг энг яхши клипини танлайди.
Аввал айтиб ўтганимиздек азизлар бу сўровни ҳам ўтказиш олдидан ва номзодларни танлашда шоу-бизнес оламининг машҳурлари фикри билан қизиқдик.
Демак, юлдузлар танлови ушбу номзодларда тўхтади.
Райхон “Қаердасан” клипи учун: Зарина Низомуддинова, Жавлон Шодмонов, Жахонгир Позилжонов, Улугбек Рахматуллаев, Сардор Рахимхонлар овоз бердилар.
Шахзода “Чико” клипи учун: Рустам Сагдиев овоз берди.
Сардор Рахимхон “Танхогинам” клипи учун: Асал Шодиева ва Райхон Уласеновалар овоз беришди.
Муниса Ризаева “Секин аста” клипи учун: Манзура овоз берди.
Юқорида эстраданинг баъзи машҳурлари танлови билан танишдингиз. Сизчи азизлар, ўзбек эстрада оламининг таниқли ва машҳур хонандалари томонидан олинган қайси клиплар муҳлислар ишончини оқлади деб ўйлайсиз?
Овоз беринг ва ўз мулоҳазаларингизни қолдиринг!
Эътиборингизга 2013 йилда экранларга чиқкан энг яхши клипларни тақдим этамиз!
Сардор Рахимхон “Танхогинам”
Муниса Ризаева “Секин аста”
Шахзода “Чико”
Манзура “Бер бир имкон”
Уммон “Еттинчи қават”
Райхон “Сўнгги нафас”
Нилуфар Усмонова “Эй бола”
Райхон “Каердасан”
ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАНДИ!
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
06-12-2013
ИЗОҲЛАР 0