alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

"Йил қўшиғи-2014” Гала-концерти: 2-кун



Азиз дўстлар 29 январ куни "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтган “Йил қўшиғи-2014” Гала-концертининг биринчи кунидан фоторепортажимизани эътиборингизга тақдим этган эдик. Айнан шу Гала-концертнинг иккинчи куни 30 январда давом этди.
 
alt
 
Демак, “Йил қўшиғи-2014” тақдирлаш маросимининг иккинчи кун тафсилотлари билан сизни таништирамиз. Томашабинларга биринчи кун каби, ўзбек эстрадасининг хонандалари иштирокида ажойиб саҳна кўринишлари билан қўшиқлар тақдим этилди.
 
altalt
alt
 
Умидахон ижросида “Алла”, Зиёда, Юлдуз Низомова гўзал қўшиқлар ижро этилди.
 
altaltalt
 
Ҳаммамизга қадрли ва таниш бўлган ўзбек кинофильмларидан ретро қўшиқлар гулдастасини бу кунда томошабинлар болажонлар ижросида эмас, балки ўзбек эстрадасининг машҳур хонандалари Алишер Рўзметов, Отабек Муталхўжаев ҳамда Ёдгор Мирзажонов ижросида тинглашга муваффақ бўлдилар.
 
alt
alt
 
Ойбек ва Нигора, ҳамда Музаффар Мирзараҳимовлар эса ''Мафтунингман”, ''Маҳаллада дув-дув гап'' картиналаридаги бетакрор қўшиқларни саҳна кўринишлари билан ҳамоҳангликда ижро этиб, мухлисларга тақдим этдилар.
 
alt

Барча гўзал чиқишлардан сўнг, кейинги 10 та номзод қўшиқ ижрочиларини тақдирлаш маросими бошланди.
 
alt
alt

Иккинчи куннинг илк совриндори Отабек Муҳаммад Зоҳид бўлди. Унинг “Телба денглар” таронаси “Йил қўшиғи-2014” совринига сазовор бўлди. Матн ва мусиқа муаллифи ҳам хонанданинг ўзи. Совриннни эса Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова тақдим этдилар.
 
alt
alt

Кейинги совриндоримиз Алишер Файз бўлиб, улар “Ёлғон экан-ку” қўшиқлари учун мукотфотландилар. Қўшиқ сўзлари Насрулло Садрий, мусиқаси Фазлиддин Раҳмоновга тегишли. Мукофотни топшириш учун Бобур Бобомурод саҳнага таклиф этилди.
 
alt
alt

Хонанда Зиёданинг “Севади ёрим мани” қўшиғи ҳам мухлисларга ҳуш келганлиги боис, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Шоир Баҳодир Низомов, Бастакор Умид Обидов. Зиёда совринни ҳамкасби Алишер Файзнинг қўлларидан қабул қилиб олдилар.
 
alt
alt

Ёшларнинг севимли хонандаси Шоҳруҳҳон “Менинг қўшиғим” таронасини ижро этиб, “Йил қўшиғи-2014” мукофотини қўлга киритди. Мукофотни бетакрор Райҳон топширди. Қўшиқ сўзи хонанданинг ўзига тегишли бўлиб, бастакор Жасур Бадалбаев.
 
alt
alt
 
Совриндорлар қаторидан бетакрор Райҳон ўрин эгалламаса, албатта бундан унинг барча мухлислари норози бўлишлари аниқ эди. Эстрадамизнинг гўзал Райҳони “Излама” қўшиғи учун мукофотланди. Сўзи Зуҳрага, мусиқаси Убайдулла Каримовга тегишли. Мукофотни бастакор Шуҳрат Зокиров топширди.
 
alt
alt

Навбатдаги мукофот совриндори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова “Лелей” қўшиғи учун тақдирланди. Матн муаллифи Суҳроб Раҳимов, мусиқаси Азиз Авезовга тегишли. Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Маҳмуд Намозов топширди.
 
alt
alt
 
Ҳеч бир муболағасиз барча телеканал, ридиостанциялар орқали 2014 йилнинг энг хит қўшиғи бўлди дейишимиз мумкин бўлган, Баҳром Назаров ижросидаги “Айрилдим” қўшиғи ҳам мукофотланди. Хонанда мукофотни устози Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг шахсан ўзларидан қабул қилиб олдилар.
 
alt
alt

Ёшларнинг энг севимли гуруҳи бўлмиш “Уммон” ўзининг “Эслаб қол” қўшиғи учун совриндорлар қаторида. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси гуруҳ вакили Зоҳид Рисқиевга тегишли. Қўшиқ учун мукофотни уларга “Шарқ” гуруҳи тақдим этди.
 
alt
alt
 
Мафтункор Шахзода “Қайнона”  қўшиғи учун тақдирланди, қўшиқ сўзи Комил Фозиловга, мусиқаси эса, Калин Мораруга тегишли. Мукофотни унга Жаҳонгир Позилжонов топширди.
 
alt
alt

Сўнгги ғолиб эса “Божалар”-Жаҳонгир Позилжоновнинг “Тўйлар муборак” қўшиғи бўлди. Қўшиқ сўзи Ботир Алиевга, мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Мукофотни Гулсанам Мамазоитова топширди.

Шу тариқа мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
 
altalt
altalt

Гала-концертнинг иккинчи куни, биринчи кун каби жуда аъло кайфиятда ўтди. Барча сахнага ташриф буюрган эл ардоғидаги хонандалар репертуарларидаги энг сара тароналарни ижро этиб, ўз мухлисларини шод айладилар.
 
alt

Ушбу кеча янада файзли бўлиши учун, бошловчилик вазифасини зиммаларига олган Баҳодир Мағдиев, Акмал Мирзо, Зиёвуддин Аҳмаджонов, Жамшид Умрзоқов, Машҳурбек Раимжонов ва Шахзода Муҳамедовалар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.
 
Ўйлаймизки, доимий ижодда бўлган меҳнаткаш санъат ахли учун уларнинг ишлари шу тариқа мукофотланиб, эътиборга олиниб, муносиб тарзда баҳоланганлиги бесамар кетмайди ва бунинг баъри келгусида барча ижодкорларни янада шиддат билан ижод қилишга туртки бўлади.
 


"Йил қўшиғи-2014” Гала-концертининг иккинчи кунидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 

Шунингдек ўқинг: 

"Йил қўшиғи-2014” Гала-концерти: 1-кун


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг