alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Юлдуз Турдиева илк альбомини тақдим этди

Radisson Blu Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Озодбек Назарбеков, Равшан Комилов, Гулсанам Мамазоитова, Насиба Абдуллаева, Умидахон, Дилсўз,  Зиёда, Райҳон, Озода Нурсаидова, Муниса Ризаева ва яна кўплаб юлдузларни кўриш мумкин эди.

alt

Хонанда саҳнада ўзига хос миллий кўринишларда намоён бўлди. Унинг эгнидаги бежирим қора либос Акбаршоҳ томонидан яратилган бўлса, аксессуарлари Дилдора Қосимовага, чопон эса, Ирода Агзамхўжага тегишли.

Бу онларни нафақат мухлислар, балки шахсан ўзим ҳам неча йиллардан бери ниятлар ила кутиб келдим. Шу сабабдан «Кутганингиз» деб номлашга қарор қилдик. Унга турли йўналишлардаги 14та қўшиғимни киритганмиз. Алъбомнинг асосий қисмини янги тароналар ташкил қилган. Яъни 3 та қўшиқдан ташқари барчаси янги тароналардир.

alt

Хонанда мазкур альбомни яратишда бастакорлар Абдуҳошим Исмоилов, Жасур Бадалбаев, Дилшод Ахмадшо, Иқбол Муҳаммад билан ҳамкорлик қилган. Шунингдек, альбомдан Озарбайжон «Муган» фестивали ғолиби Комила Набиева билан бирга ижро этилган «Сор галин» номли тарона ҳам ўрин олган.

altaltalt

Хонанда тақдимот давомида мухлислари учун жонли ижрода бир нечта тароналарни ижро этди. Қўшиқлар алъбомдан йироқ бўлиб, мухлислар хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолатда тановорлар, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Санъатдан бахтини топганлар» номли таронаси, бухоро мавригилари, Ҳофиз Шерозий ғазали билан «Самарқанду Бухоро» куйга солиниб ижро этилди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-03-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг