Юлдуз Усмонованинг клипида «Божалар» ва «Бувижон»
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт дастуридан сўнг ўзининг иккинчи клипини суратга олишга улгурди. Хонанда яқиндагина «Қизғалдоғим» деб номланган видео кетма-кетлигини премьера қилганлиги ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.
Навбатдаги ижодий асар эса «Кўнгил» деб номланади. Қўшиққа ишланган клип, режиссёр Шуҳрат Нуралиев томонидан суратга олинди. Операторлик вазифаси Жонрид Сагдиевга юклатилган эди, рассомлик вазифасини эса Дилшод Нуриддинов бажарди.
Яна бир қизиқ томони шундаки, клипда бош ролларни «Божалар» гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов ҳамда мухлислар орасида «Бувижон» тахаллуси билан машҳур актриса Наргиза Абдуллаевалар ижро этишди.
Қўшиқ сўзи шоир Бобур Бобомуродга, мусиқаси эса хонанда Юлдуз Усмонованинг ўзига тегишли.
Суратга олиш майдончасидан тасвирга туширилган фотосуратларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.













ИЗОҲЛАР 0