ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Юлдуз Усмонованинг навбатдаги концерти

Саҳна навбаҳор рамзи бўлмиш яшил рангда безатилган. Концерт жўшқин рақс саҳналари билан бошланиб, улкан мониторлар орқали хонанданинг турли йиллардаги ижодидан лавҳалар намойиш этилди. Юлдуз Усмонова саҳнага раққосалар қуршовида чиқиб келди. Концертни хонанда «Баҳор бўлади» таронаси билан бошлаб берди.

altaltalt
Қўшиқ тугагач, мухлислар билан саломлашиб, уларга дилдаги соғинчини изҳор этди ва ўз мухлислари билан яна дийдор кўришишга сабабчи бўлган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. altaltalt

Санъаткорнинг юртимизда рўй бераётган ўзгаришларга бефарқ эмаслигини «Тошкент сити» таронасидан ҳам пайқаш мумкин. Хонанда мазкур таронани ижро этаркан, монитор орқали Тошкентнинг марказида давом этаётган улкан бунёдкорлик ишлари акс этган лавҳалар кўрсатилди.

altalt

Юлдуз Усмонованинг ягона қизи, хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова бу йилги концертда бэек-вокалда тургани барчанинг диққатини тортди. Примадонна Нилуфарни дуэт тарона куйлаш учун чорлади. Улар биргаликда «Келмадинг» таронасини куйлашди.

altalt

Уч блокдан иборат бўлган концертнинг биринчи блок сўнгида саҳнага сўз устаси Шукрулло Исроилов ташриф буюрди. У ҳозирги кунда бутун дунёни хавотирга солаётган коронавирус сабабли ниқоб тақиб олган эди. Лекин залда ўтирганларнинг деярли ҳеч бири ниқоб тақмаганини кўриб, у ҳам ечиб қўйишга қарор қилди. У ўзининг маҳоратини ишга солиб, бироз бўлса-да томошабинлар лабига кулгу улашди.

alt

Концертнинг иккинчи қисми «Шох балла» номли уйғурча тарона билан бошланди. Шўх таронага «Наврўз» рақс ансамбли раққос ва раққосалари хиром айлашди. Бу блокда, шунингдек, «Йиғлайди», «Танҳоманам», «Розимикан», «Омон бўлинг», «Ой ой ой», «Онагинам» тароналари ижро этилди.

altaltaltalt

Учинчи қисм олдидан раққос ва раққослар ўзларининг бор маҳоратларини намоён қилиб, турк миллий рақсини ижро этишди.

altaltalt

Учинчи блокда хонанданинг «Мэвлом», «Бир ғазал», «Дам дам», «Олдида», «Тут қўлимдан», «Аёллар» каби тароналари жаранг сочди. Хонанда концертда нафақат дилидан чиқариб, қўшиқларни жонли ижро этди, балки ўзи ҳам раққосалар билан жўшиб рақсга тушди.

altaltalt

Бу йилги концетда жами 20 дан зиёд тарона ижро этилди. Албатта, тароналарнинг деярли барчасида рақслар ижро этилди. Бош балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшаной Шарипова бўлди. Бундан ташқари, хизмат кўрсатган санъат арбоби Карима Узоқова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қаххоров, «Дўстлик» ордени соҳибаси Зарина Аҳмедова, дирижёр Зокиржон Атабоев, «Наврўз» ва «Тошкент зеболари» рақс ансанбли. Хонанданинг саҳна либослари дизайнер Фарангиз Шарофиддинова томонидан яратилган.

Концертдан барча фотосуратларни бу ерда кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, концерт 25 мартга қадар давом этади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг