alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Юлдузлар ТВИТТЕРда: Ким машҳурроқ?


Ижтимоий тармоқлар "юлдузлар" ва мухлислар ўртасидаги боғловчи восита десак адашмаган бўламиз. Ҳозирги кунда деярли барча шоу бизнес вакиллари у ёки бу ижтимоий тармоқда ўз аккаунтларига эга ва улар орқали ўз мухлислари билан мулоқотда бўлиш, кайфиятлари, ҳис-туйғулари билан бўлишиш, ҳаёти ва ижодидаги янгиликлар билан бўлишиш имкониятига эгалар. Бугун биз айнан ТВИТТЕРда ўз аккаунтига эга машҳур аёл хонандаларимиз саҳифаларига назар ташлашга қарор қилдик ва улар орасида кимнинг кузатувчилари кўпроқлиги билан қизиқдик. Демак бугунги мақоламизда твиттердаги машҳурлар 10талиги:



10. Муниса Ризаева. Кузатувчилари сони: 2 700дан ортиқ


alt


Тўғриси бу маълумот бизни ҳайрон қолдирди. Ҳозирги кунда энг машҳур аёл хонандалардан ҳисобланган Муниса Ризаева Твиттера унчалик ҳам машҳур эмас экан.


alt


9. Манзура. Кузатувчилари сони: 3 500дан ортиқ


alt
 

Манзура ҳам Муниса Ризаева каби твиттерда унчалик машҳур эмас.

alt


8. Умидахон. Кузатувчилари сони: 8 200дан ортиқ 


alt


Умидахон нафақат Фейсбукда, балки Твиттерда ҳам фаол фойдаланувчилардан. У ўз кайфияти ва ижодидаги янгиликларни мухлислари билан бўлишишдан чарчамайди.

alt



7. Нигора. Кузатувчилари сони: 14 250дан ортиқ


alt
 

Ойбек ва Нигора дуэти вакиласи Нигора ҳам Твиттерда анчагина мухлисига эга. 

alt



6. Севара Назархон. Кузатувчилари сони: 16 000дан ортиқ


alt


Бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда танилишга улгурган Севара Назархон рейтингимизда олтинчи ўринда.

alt



5. Рухшона. Кузатувчилари сони: 17 700дан ортиқ


alt


Яқиндагина бир оиланинг гўзал бекасига айланган мафтункор Рухшона ҳам Твиттернинг фаол фойдаланувчиларидан. У мазкур ижтимоий тармоқ орқали мухлислари билан самимий муносабатдалигини сезиш қийин эмас.


alt



4. Нилуфар Усмонова. Кузатувчилари сони: 37 700дан ортиқ


alt


Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқлар орқали доимо ўз мухлислари билан мулоқотда. Мазкур хонандамиз ўзи ва оиласи акс этган фотосуратларни доимий твиттер орқали бўлишиб туради.

alt


Ва ниҳоят ТВИТТЕРдаги энг машҳур УЧЛИК:


3. Райҳон. Кузатувчилари сони: 40 700дан ортиқ


alt


Эгизаклар парвариши билан машғул бетакрор Райҳон бугунги рейтингимиз учлигини очиб беради. 

alt



2. Лола. Кузатувчилари сони: 40 800дан ортиқ


alt


Икки нафар фарзанд тарбияси ва ижодни тенгма тенг олиб бораётган мафтункор Лола бугунги рейтингимизда иккинчи ўринда.

alt



1. Шаҳзода. Кузатувчилари сони: 58 900дан ортиқ


alt


Ҳозирги кунда кичкинтой Халидни тарбиялаш билан бирга ижодни ҳам ташлаб қўймаган хонанда Шаҳзода Твиттердаги энг кўп кузатувчиларига эга юлдуз. 

alt


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг