
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Юлдузларимиз қаерда дам оладилар?! #2
Ўтган ҳафтада Сизларнинг эътиборингизга чет элда ҳордиқ чиқараётган юлдузларимиз Шахзода, Нилуфар Усмонова ва Муниса Ризаеваларнинг айнан қайси мамлакатларда дам олаётганликлари ҳақида маълумот берган эдик, бугун эса шу мақоламизни давом эттиришга қарор қилдик. Демак бугун навбат Севара Назархон, Халимахоним, Зарина Низомутдинова ва Шохрухда.
Севара Назархон
Тенгсиз истеъдод соҳибаси Севара бошқа ҳамкасбларига нисбатан жуда кам, яъни бир кунгина дам олишга муяссар бўлган. Ҳордиқ чиқарш учун эса Туркиянинг Бодрум шаҳрини танлаган. Маълум бўлишича бетакрор хонандамиз шунда ҳам иш ва ҳордиқни бирлаштирган.
Халимахоним
Актриса ва қизиқчи Халимахоним ҳам Туркияда дам олиб қайтдилар. Улар вақтларини жуда мароқли ўтказганлари мухлислари билан бўлишган суратларидан маълум.
Зарина Низомутдинова
Буни қаранг-ки гўзал Зарина Низомутдинова ҳам дам олиш учун айнан Туркияни танлаганлар. Кўриниб турибди-ки, Туркиянинг сўлим гўшалари бизнинг юлдузларимиз орасида жуда машҳур.
Шохруҳ
Шохруҳ реппер эса бошқалардан фарқли ўлароқ дам олиш учун Туркияни танламаган. У дўстлари билан Америка Қўшма Штатларида дам олиб қайтган.
Барча фотосуратлар хонанда ва актрисаларнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларидан олинган.
Шунингдек ўқинг:
Юлдузларимиз қаерда дам оладилар?!

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-07-2014
ИЗОҲЛАР 0