ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Юморнинг “юлдузлар ёмғири”

Яна бир тақризнинг вақти келди. Бу гал эстафета навбатини юмор оламидаги муҳим ҳодисалардани бири - Comedy.uz лойиҳаси олди. “Камеди”нинг резиденти ва муаллифи сифатида сизларга охирги концерт дастури қандай ўтганлиги ҳақида сўзлаб бермоқчиман. 






 
Бу сафар томошабинлар зали “юлдузли чеҳралар” билан порларди. Улардан баъзилари бажонидил жараёнда ҳам бевосита иштирок этдилар.  Мазкур юмористик шоу ҳурмат билан биринчи қаторлардан жой ажратилган ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокидаги тайёргарликсиз уюштирилган фотосессиядан бошланди. Ҳурматга сазовор меҳмонлар қўлларида юртимизнинг турли шаҳарларига бўлган муҳаббатлари тасвирланган транспарантлар билан суратга тушдилар. “Камеди”нинг барча иштирокчилари турли вилоятлардан эканлиги бунга сабаб бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳозирда мазкур фотосуратлар ижтимоий тармоқларда энг оммабоп расмлар қаторидан ўрин олдилар.
 

Мазкур юмористик шоу ҳурмат билан биринчи қаторлардан жой ажратилган ўзбек эстарадаси юлдузлари иштирокидаги тайёргарликсиз уюштирилган фотосессиядан бошланди.


 
 
Залда ҳар доимгидек аншлаг бўлгани ажабланарли ҳолмас, чунки арзирли сабаб бор эди. Ҳазил мутойиба шинавандаларини “Камеди”нинг резидентлари – “Қошмақом”, “Расул 24”,  «Олим-ака», «Гап йўқ», «Ва бошқалар» хурсанд қилдилар. “Ўта муҳим чеҳралар”дан эса, Алишер Узоқов, «Мафтун», «Марка», «Хўжа» гуруҳлари, Рухшона ва Отабек Маҳкамовлар бўлдилар.   Ўзларининг резидентлар билан қўшма номерларини бехато репетиция қилиб олиб, томошабинларга тайёргарлик кўрилмаган саҳна кўринишидек намойиш этдилар.

Залда ҳар доимгидек аншлаг бўлгани ажабланарли ҳолмас, чунки арзирли сабаб бор эди.


Мен таниқли артист Зокир Очилдиев билан қизиқарли жуфтликда саҳнага чиқдим. Қизиғи шундаки мен рус тилида суҳбат қурдим, Зокир эса ўзбек тилида жавоб қайтарди. Мавзунинг мазмуни шундан иборат эди. Биз тўй бошловчилари ролини ижро этдик ва иш ҳақида ҳазил тарзида келишардик. Менинг назаримда номернинг асосий ҳазили:
 - Биласанми, Арсен, шу десанг, битта тўй бўлиши кутиляпти...
 - Ҳа, Зокир, тўй – ажойиб нарса...
 - Тез орада “суннат тўйи” ҳам бор...
 - “Суннат тўйи” – нима у?
 - “Суннат тўйи”ни бўлса сенга даҳли йўқ...


 
Мафтункор хонанда Рухшона билан болалар ажойиб мусиқий чиқиш намойиш этдилар. Номернинг якуний қисми чўққисида “юлдуз” билан деярли акробатик “пирамида” кўринишида бўлиб томошабинлар томонидан гулдурос олқишлар билан кутиб олинди.


 
Сезяпман, кўпчиликни ўзбекчани билмай туриб тил тўсиғини қандай енгиб ўтишим ҳақидаги савол қийнаяпти. Жавоб бераман – мен уни енгмайман, менга шунчаки таржима қилиб туришади. Хаттоки, залда менинг ҳар бир чиқишимни жўшқин қарсаклар билан олқишлаб турадиган мухлисларим ҳам бор... улар онамни ҳам қўшганда беш кишини ташкил қилади.  Лекин, шундай бўлса ҳам, “камеди”даги чиқишларим шарофати билан милиционерлар, официантлар ва қоровуллар орасида (менимча лойиҳанинг асосий аудиторияси) анча таниқли шахсга айландим...))

Сезяпман, кўпчиликни ўзбекчани билмай туриб тил тўсиғини қандай енгиб ўтишим ҳақидаги савол қийнаяпти.


Мазкур юмористик лойиҳанинг ўзбек телевидениесининг энг оммабоп каналларидан бирида узатилаётгани ҳам унинг томошабинлар орасида муҳаббатга сазовор бўлганидан далолатдир. Юмористик кўрсатувларнинг ҳозирги ранг-баранглигида бу каби шоуларда аншлаг йиғилаётганлиги қувонарли.  Материалларнинг сифати ва етказиб бериш усули билан беллашиш қийин, аммо муаллифлар ва актёрлар ўз устларида бундан ҳам кўпроқ ишлашлари мумкин, ва бунда биз уларга омад тилаб қоламиз. Айтиб ўтиш жоиз мазкур концерт дастури муносиб тарзда, кўтаринки руҳда ўтди, бунинг учун эса қатнашчиларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Умид қиламиз, лойиҳа тобора яхшилашиб бораверади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-02-2013

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 23 феврал #
Omadizi bersin
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг