alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Жасур Ғоипов - Ёнингда бўлай:клип жараёни

2014 йилда ўзбек эстрада оламига барча учун кутилмаганда кириб келган ва тез орада омма эътиборига бир қанча сифатли ижод маҳсулларини тақдим этиб, ўз мухлислар аудиториясига эга бўла олган хонанда Жасур Ғоипов янги йилда ҳақиқий хит бўладиган, сифатли ижод ишларини тақдим этишга жиддий киришган. Бундай дейишимизнинг албатта ўз сабаби бор, хонанда шу кунларда ўзининг буткул ўзгача услубда ижро этилган таронасига клип суратга олиш ишлари билан банд.
Бугун айнан мана шу жараён ҳақида сизлар билан ўртоқлашамиз. Куни кеча ёш истеъдодли хонанданинг яна бир янги тарона - "Ёнингда бўлай" га клип суратга олиш жараёнида қатнашишга муяссар бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб хонандага ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик.

alt

- Жасур, бу сафар мухлисларингизни нима билан хайрон қолдирмоқчисиз?

Жасур Ғоипов: Мен ўтган 2014 йилда берган интервьюларимда ҳам бу гапимни такрорлаганман, яъни 2015 йилда умуман бошқа йўналишда ишлаш ниятим борлигини аввалдан маълум қилганман. Ваъдага мувофиқ мухлисларимга умуман бошқача, жуда ҳам юқори сифатли, аввал ҳеч ким ишлатмаган мусиқий товушлардан фойдаланиб яратилган таронага клип суратга олиш жараёнига ўзингиз ҳам мана ҳозир гувоҳ бўлиб турибсиз.

alt

- Бугунги клип суратга олинаётган қўшиқ ҳақида гапириб берсангиз. Матн ва мусиқа муаллифи ким?

Жасур Ғоипов: "Ёнингда бўлай" деб номланган таронамизнинг матн ва мусиқаси ўзимга тегишли. Қўшиқнинг мазмунига келадиган бўлсак, албатта севги, муҳаббат, йигитнинг севгилисидан узоқдалигида қалбида пайдо бўладиган бўшлиқ... Қолганини қўшиқни эшитганингизда ўзингиз тушуниб оласиз :)

alt

- Клип ҳақида нималар дея оласиз?

Жасур Ғоипов: Клип ғояси меники, Жамшид акага (муҳ.: хонанда продюсери Жамшид Ҳожиниёзов) айтганимда ўзларини фикрлари билан бўлишдилар ва бироз ўзгартиришлар киритдик. Клип трек йўналишида суратга олинади. Йигит ва қиз, улар ўртасидаги муҳаббатни кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз. Бош ролда мен ва Юлдуз исмли модел қиз иштирок этган. Клип режиссери: Жамшид Ҳожиниёзов, оператор: Жасур Шаметов.

alt
alt
alt

Ҳар бир ижодкор йил бошида ўз олдига қандайдир мақсад, режалар қўяди ва шуларни амалга ошириш учун ўзини тамоман севимли ижодига бағишлайди. Хонанда Жасур Ғоипов ҳам бу йил мухлисларини буткул янги ижодий янгиликлар билан ҳайратлантиришни олдига катта мақсад қилиб қўйганлигини ушбу клип суратга олиш жараёнига ташриф буюриб англадик. Клип суратга олишда иштирок этаётган ижодий жамоанинг ҳар бир аъзоси алоҳида эътиборга лойиқ.

alt
alt
alt
alt
alt

Либослар устида кўпчиликка таниш, катта истеъдод соҳибаси, эстардамизнинг энг ёрқин юлдузлари ҳамкорлик қилишни ёқтирадиган дизайнер  - Хилола Шер ишлаётганликлари эътиборимиздан четда қолмади. Бош рол ижрочиларининг стилисти  - Рената Искандарова ҳам саноқсиз клипларда актерларни ташқи кўриниши устида ишлаган, ўз ишининг усталаридан бири. Фақатгина профессионаллар қўл урган клип  феврал ойининг 25 кунларида тайёр бўлиши кутилмоқда.

alt
alt
alt

Маълумот ўрнида яна бир нарсани айтиб ўтамиз, хонанда айнан шу қўшиқнинг инглизча вариантини ҳам куйлаган бўлиб, шу куни инглиз тилидаги версияга ҳам клип суратга олинди. Лекин бу тамоман бошқа ҳикоя. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг