alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Жасур Ғоиповдан аудио ва видео альбом

Ёш, истеъдодли ва ҳозирги кунда мухлислар орасида борган сайин машҳурликка эришиб бораётган хонанда Жасур Ғоипов ўз мухлисларига яна бир ижодий янгилик ҳадя этди. Энди сиз севимли хонандангизнинг "Бу ёмғирмас" номли аудио ва видео альбомини пойтахтимизнинг махсус дўконларидан 8 сентябрдан бошлаб ҳарид қилишингиз мумкин бўлади. Альбомга ижодкорнинг 2014 йилнинг сентябрига қадар яратилган фақатгина янги қўшиқлари киритилган. Альбом 16 та мусиқали трек ва 16 та видеофайллардан ташкил топган. 
 
alt
 
Жасур Ғоипов альбом чиқаришдан ташқари яна бир қатор ижодий вазифаларни ўз олдига қўйган. Ҳаттоки навбатдаги альбомини чиқариш устида иш бошлаб ҳам юборган. Шунингдек, ижодкорнинг кейинги режаларида мафтункор Шаҳзода билан дуэт куйлаб унга клип ҳам чиқаришдир. Шаҳзода билан ижод махсули сентябр ойининг сўнггиларига режалаштирилган. 

 
alt

Бундан ташқари сиз Жасур Ғоиповни "Яна бир бор" таронасига ишланган клипда янги амплуада кўришга муваффақ бўласиз. 

alt

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Жасур Ғоипов катта иштиёқ ва ғайрат билан ижод қилиб келмоқда. Бирин-кетин мухлисларга тақдим этаётган қўшиқларининг ҳеч бири эътиборсиз қолаётгани йўқ. Бу албатта ижодкорнинг истеъдоди ва маҳоратидан даракдир. 
Биз шу ўринда хонандага ижодий парвоз ва муваффақият тилаб қоламиз. 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг