ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Жасур Ғоиповнинг фан-клуби билан илк учрашуви

Ҳозирда мухлислари доираси кўпайиб бораётган хонанда Жасур Ғоиповнинг фан-клуби ўз ишини бошлаганлиги ҳақида аввал сайтимиз орқали хабар берган эдик. 
 
alt
 
Хонанда 29 июнь куни илк маротаба ўзининг фан-клуби аъзолари билан расмий учрашувни ўтказди. Учрашув жуда қизиқарли тарзда кечди ва фан-клуб аъзолари ўзларини барча қизиқтирган саволларига хонанданинг шахсан ўзидан жавобни тинглашга муваффақ бўлдилар.
 
alt

Шунингдек, учрашувга ташриф буюрганлар хонанданинг ижодидаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишди. 
 
alt
 
Фан-клуб аъзолари ушбу учрашувда 1 июл куни премьераси кутилаётган "Ҳаёлим сенда", 8 июль куни премьераси бўлиб ўтиши керак бўлган рус тилидаги ва 2 августда ҳам премьераси бўладиган, жаҳон эстрада юлдузи билан куйланган дуэт тароналарнининг илк тингловчилари бўлишга муваффақ бўлишди.  
 
alt

Шунингдек, фан-клуб аъзолари 3 июль куни тақдим этилиши кутилаётган "Минг Афсус" таронасининг ремикс вариантига олинган клипни биринчилар қаторида томоша қилдилар. 
 
alt
 
Ҳали-хамон фан-клубга аъзо бўлиш истагида бўлганлар +99890 3166360 рақами орқали боғланишлари мумкин. 
 
alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-07-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг