ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Жўраевлар сулоласининг вакили Шоҳжаҳоннинг жонли концертидан эксклюзив репортаж

Ёқди ёки ёқмади? Бу йўсинда савол бериш, менимча ноўрин. Баҳо яхши ёки ёмон, таасурот оқ ёки қора бўлиши ножойиз. Шоҳжаҳон Жўраев. Сулола вакили сифатида зиммасига катта маъсулиятни юклаган ижодкор сифатида, кўз ўнгимизда гавдаланиши мумкин бўлган шахс. Ёки аксинча?! Ҳар не бўлганда ҳам,  у ҳозирча Жўраевлар ҳурматига путур етказмади.

alt
 

… фонограммадан воз кечишни «тер тўкиш» ва «меҳнат қилиш»га йўядиган бўлиб қолдик.


“Концертни «имтиҳон» деб аташади. Концертда санъаткор юзи ёруғ бўлади, дейишади. Концерт гуручни курмакдан ажратади, дейишади.” Ким нима деса десин-у, лекин концерт бу – байрам. Унда меҳмон ҳам бор, ташкилотчи ҳам. Меҳмон яхши таассуротлар билан шодиёнани тарк этиши учун куч-ғайратни ҳам, меҳнатни ҳам, маблағни ҳам аямаган маъқул. Боз устига «Истиқлол» санъат саройи юқоридагиларнинг барчасини талаб этади. Тўғри баъзан «меҳнат» тушунчасини ҳамма ҳар хил талқин қилади. Шоҳжаҳон меҳнат қилди. Жонли ижродаги концертлар борган сари танқис бўлиб бораётгани боис, фонограммадан воз кечишни «тер тўкиш» ва «меҳнат қилиш»га йўядиган бўлиб қолдик.

alt
 
Ҳаммаси рисоладагидек, зал «лиммо-лим», саҳна бачканаликдан йироқ, созандаларнинг ташқи кўриниши сўнгги дақиқаларда эсга тушмаган. Мени қизиқтираётган нарсалар, қўққисдан янги фикрларга ундади. Бу ҳақида бироздан сўнг.

alt
 
Концерт бошланди. Элга танилган бошловчилар танланган. "Нега улар?" деб ўйладим. Йигит ёш, нега катта кўринишга уринади? Вазминлик билан мухлислар аудиториясини улғайтираяпти-ку, деб ўйладим. Бироқ, бировни қозонида қайнаб турган ошга туз солишга кимнинг ҳаққи бор?!

alt
 

“Балки мен ғалатироқдирман, лекин «Ассалому алайкум» хитобини кутганча, концерт охиригача чанқоғим босилмади”


Саҳнада виқор билан пайдо бўлган Шохжахон Жўраев таъзим қилганча «ишга киришди».  Балки мен ғалатироқдирман, лекин «Ассалому алайкум» хитобини кутганча, концерт охиригача чанқоғим босилмади. Шоҳжаҳон тинмай куйлади, лекин бир оғиз гапирмади-я! Очиғини айтсам, бу ҳолат баъзи «вазғонликка меҳр қўйган» санъаткорларнинг яккахон концертларидан кўра анчайин ижобий баҳоланишга лойиқ, лекин… «Ассалому алайкум»га  нима етсин?!

alt
 
Бундоқ ўйлаб қарасам, танқид устига танқид… аслида концертдан маънавий озуқа олдим. Биринчи галда, санъат ихлосмандларининг  беғубор ўйин-кулгулари, рақсдан тортинмай мароқли ҳордиқ чиқаришини кузатиш, шахсан мен учун, завқли.  Айримларнинг «халқдан қарсакни сўраб оламиз, ҳатто» деган «маъноли» фикрларига қўшилмаган бўлардим. Олқишлашни, муносиб баҳолашни халқ билади ва қарсакни қизғанмайди. Нафақат саҳнадагилар балки залдагилар ҳам баҳра олади олқишдан, десам мутлақо муболағага йўйманг.

alt
 

Унга тақлид қилишади


“Ким қўшиқ хиргойи қилмайди, ким қўшиқ тингламайди, дейсиз. Ўзбегим санъатни севади, ўзидан ўзгани устун қўяди, бировлар меҳнатини қадрлайди.” Мен сизга айтсам, саҳнадан таралаётган тароналар  «ўзбекчилик»дан  эмас, ҳақиқатдан яхши қарши олинди. Бинобарин, дилга яқин, қулоққа таниш қўшиқлар билан бир қаторда янги ижод намуналари ҳам чаккимас эди.  Халқимизда «нафаси тиниқ» деган гап бор. Шоҳжаҳон Жўраевнинг нафаси кучли, овози салмоқли. Шоҳжаҳон Жўраев бошлаб берди «хўмрайиб» куйлашни. Шоҳжаҳон Жўраев ярата олди янгиликни. Унга тақлид қила бошлашгани кўп нарсаларга ишора, кўп ижобий баҳолардан далолат.

alt
 

“Танқид доим ҳам соғлом ақлдан дарак эмас.”


Дарвоқе, юқорида хаёлдан ўтган янги фикрлар хусусида. Залда кимлар йиғилган, деб ўйлаб қолдим. Фақат мухлис келади концертга, деб ўйласангиз қаттиқ хато қиласиз. Ихлосманд қатори танқидчи  ҳам топилади залда. «Юзи ёруғ бўлсин» қатори, «Қаерда қоқилар экан» ҳам кам эмас. Қизиқ, концертга меҳмон сифатида таклиф этилган санъаткорларнинг  барчаси ҳам самимий ва дилдан муваффақият тилармикан?! Бадгумон бўлмаган яхши. Зотан, қоқилса ҳам йиқилмаган Шоҳжаҳон Жўраевнинг юзи ёруғ бўлди, деган қатъий фикрда санъат саройининг остонасини хатлаб чиқдим. Яна келаман!

alt
 
Санъатдан баҳра оламан ва ўзим учунгина аҳамиятли бўлмаган муайян таасуротларни ихтиро қиламан. Кичик-кичик таасуротлардан жамоатчилик фикри шаклланади. Умид қиламан, шахсий нуқтаи назарим зирапча таъсирини бермайди.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-02-2013

ИЗОҲЛАР 10

Меҳмон 2 март #
Шохжахонни концертига тушмайману, лекин овозига тан бераман. Гапимга ишонмайсиз, мен бир куни тушимда Шохжахонни уйига борганман. Ўшанда у билан суҳбатлашганман, унинг самимий гаплашиши ва ижоди мени хайратлантирган. Мени ниятим шу тушимда кўрганларимни ўнгимда бўлиши. ажабмас, убилан кўришиб қолсам...
Меҳмон 19 феврал #
gap yo
Меҳмон 19 феврал #
GAPYO'Q SHOHGA!
Меҳмон 16 феврал #
шохжахон ижодига куз тегмасин
Меҳмон 14 феврал #
Uzi kim taqlid qipti Shoxjahonga???
Меҳмон 14 феврал #
Шохжахоннинг ижодига гап йук, бирок Зиёвиддин Ахмаджоновнинг макола ёзиш махорати анча суст!
Меҳмон 13 феврал #
Албатта Шохжаҳоннинг овози салмоқли ва жарангдор!
Меҳмон 12 феврал #
ОВОЗ САЛМОКЛИ ВА ЁКИМЛИ ХАМ БУЛИШ КЕРАК
Меҳмон 11 феврал #
ростдан хам унинг овози салмокли.. Жонли ижродаги консерт хар кимнинг кучида эмас.. Аммо у уддалади, уддалашига эса заррача шубхам ёк эди. Койил Шохжахон
Меҳмон 8 феврал #
ОВОЗИ САЛМОҚЛИ?! билмасам.... яна ким бу фикрга қўшилади?
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг