ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Зоҳиршоҳ Жўраевнинг яккахон концерт дастуридан

1099
0

Зоҳиршоҳ Жўраев халқимиз олдидаги  илк катта имтиҳонини топширди. Концерт дастури 3 қисмдан иборат бўлиб, унда жами 22 та қўшиқ жаранг сочди. Дастурни Дилноза Кубаева ва Рихситилла Абдуллаев олиб борди. Концертнинг биринчи қисми «Зор бўлиб» қўшиғи билан бошланди. Илк таронадан сўнг хонанда концертга ташриф буюрган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра «Алвидо», «Суйса бўлмас», «Сайёр», «Юзларинг бир кўриб», «Муҳаббат» тароналарини кетма кет ижро қилди.

altalt

Навбат кутилмаган дуэтга берилди. У дўсти Муниса Ризаева билан «Аразлама» номли қўшиқ яратиб, ушбу концертда премьера қилди. Концертнинг биринчи қисми «Сени соғиниб» композицияси билан якунланди. Иккинчи блокда эса «Фалак», «Олиб кетма», «Дилозорим», «Кўнглим», «Йиғлайверма», «Кўнглимда  ёр» қўшиқларини кетма кет ижро қилди.

altaltaltalt

Ана шундан сўнг у бошига иш тушганида уни барча яқинлари тарк этганини ёнида фақатгина ота онаси қолганини айтиб, волидасига гулдаста тақдим қилди. Шу пайт саҳнага устоз санъаткор Шерали Жўраев таклиф этилди. Концертнинг энг баланд нуқтаси бўлди десак адашмаймиз.

altalt

Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти устоз санъаткор Шерали Жўраев саҳнага ташриф буюрганда барча томошабинлар узоқ ва давомли олқишлар билан қарши олишди. «Карвон» ашулаларини эса мухлислар бирга куйлашди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от kunutun.uz (@kunutun.uz)

Устоз санъаткорнинг чиқишлари иккинчи қисмга якун ясади. Учинчи қисм олдидан қизиқчи Шукурилло Исроилов ичакузди ҳангомалари билан мухлисларга яхши кайфият улашди. Қолаверса Зоҳиршоҳнинг мухлислари ўртаси танлов ҳам ўтказди.

alt

Учинчи қисмда қўшиқлар жонли ижрода ижро қилинди. Унда «Оппоғойим» «Хоразм», «Дўстлар қаранг» тароналарини куйлади. Сўнг яна бир дуэт Тожикистонлик машхур хонанда Шабнами Сурайё билан ижро қилинди. «Яхши кўриб қолдимда» ва «Ўзбекистон» қўшиқлари билан дастурга якун ясалди.

altalt

Концертда ижро қилинган қўшиқлар ичидан «Яхши кўриб қолдимда», «Дилозорим», «Сени соғиниб» қўшиқлари мухлисларга таниш. Қолган тароналар эса илк марта куйланди. Хонандаларнинг берган маълумотларига қараганда, агар халқимизга дуэтлар манзур келса, албатта видеоклип суратга олиниши кўзда тутилган.  Рақсларни «Паризод» рақс ансамблининг лобар қизлари ижро қилишди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-02-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг