alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Халқлар Дўстлиги Монументи

Халқлар Дўстлиги Монументи

Инсон қалбининг меҳрибонлиги, олийжаноблигига ёдгорлик Тошкентнинг бир чеккасига ўрнатилган. Бизнинг шаҳримизга кириб келаётган барча меҳмонларни Улуғ Ватан уруши йилларида эвакуация қилинган болаларга ғамхўрлик қилишга чақириққа жавобан, 15 та етим болани тарбиясига олган темирчи Шоахмад Шомахмудов ва унинг рафиқаси Баҳри Акромованинг кўп болали оиласи кутиб олади. Уларнинг даъвати билан Тошкентда II жаҳон уруши йилларида эвакуация қилинган болаларни боқиб олиш бўйича оммавий ҳаракат бошланиб кетди. Минглаб аҳоли уларга эргашдилар.

Бир онга ўша пайтга қайтиб тасаввур қилинг: уй эгаси навбатдаги болани олиб келиб, унга меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик кўрсатмоқда ва унинг рус, белорус, украин ёки қозоқ эканлигининг аҳамияти йўқ...

Она юраги барча болалар учун бир хил, унинг соғлиги ва мактабдаги ютуқлари учун бир хилда қайғуради...

Йиллар ўтаверади, аммо бу икки содда инсон - темирчи Шоахмад ва унинг хотини Баҳри мангуга болалари қуршовида уларга меҳр-муҳаббат, қувонч ва бахт  улашаверадилар.

Ҳайкалтарош: Л.Рябичев,

Меъморлар: Л.Адамов, С.Одилов

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 9 июн #
таъриф тил ожиз. бу икки инсонни оллох рахматига олган булсин
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг