ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Обидалар

Князь Романов саройи

Князь Романов саройи
Мўлжал
Ўзбекистон ТИВнинг қабул уйи

Тошкентнинг қоқ юрагида жуда чиройли ва Тошкент меъморчилигига хос бўлмаган, XIX  аср охири ва XX аср бошларида урф бўлган "модерн" услубидаги иморат жойлашган. Бу, Александр II нинг жияни ва Николая Iнинг набираси бўлмиш, Туркистон ўлкасига сургун қилинган ва бутун ҳаётини шу ерда ўтказган  князь Николай Константинович Романовнинг собиқ саройи. Буюк князь Тошкентда Мирзачўлга сув чиқариш билан машғул бўлган, совун заводи, фотография устахоналари, бильярдхоналар очган, квас савдосини йўлга қўйган, шолини қайта ишлаш, совун пишириш ва пахта мануфактураларини ташкил қилган. Тушган пулларни санъат асарлари сотиб олишга сарфлаган, кейинчалик  буюк князь Николай Константинович коллекциясидаги мармар ҳайкаллар, суратлар Ўзбекистон Санъат музейининг асоси бўлиб хизмат қилди.

Князь Романов саройи биноси жимжимадор панжаралар, ғаройиб шаклдаги ойналар ва безак минорачалари билан безатилган. Бинога киришни ҳақиқий ўлчамдаги ит ҳайкаллари "қўриқлайди", зинанинг икки тарафидан эса мармар цоколларда катта сершох бронза буғулар ётади. Ўтмишда саройга кираверишда ер шари оғирлигидан эгилган Атлант ҳайкали ўрнатилган, ҳозир ҳайкал санъат музейида сақланади. 1918 йилда княз ўлимидан сўнг Николай Романов саройи бадиий музейга айлантирилган. Кейинчалик бу ерда Республика пионерлар саройи, Ўзбекистон заргарлик буюмлари ва антиквариат музейи (1990йил бошларигача) жойлашган. Ҳозир бинодан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг қабул уйи сифатида фойдаланилмоқда ва афсуски, уни фақат ташқаридан томоша қилиш мумкин.

Меъморлар: В. С. Гейнцельман ва А. Л. Бенуа

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг