alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Боғлар

Limpopo аквапарки

Миробод тумани, Толимаржон кўчаси, 135 уй
Limpopo аквапарки
Мўлжал
№158 мактаб, Бехтерев ва Сарикўл кўчалари ўртасида
Телефон
291-34-51
291-34-51
Limpopо аквапарки - бу оилавий ҳордиқ учун ажойиб танлов. Бу ерда ҳар ким ўз дидига мос машғулот топиш имкониятига эга. Катталар дарахтлар соясида махсус ўриндиқларда дам олишлари, уларнинг фарзандлари эсаҳовузларда мириқиб чўмилишлари мумкин. Аквапарк ҳудудида тўртта ҳовуз мавжуд бўлиб, улардан энг каттаси 130-140 см чуқурликка эга ҳамда гидромассажли душ билан жиҳозланган. Каттароқ ёшдаги болалар 3000 сўм эвазига пуфланадиган скутерларда учишлари мумкин. Ота-оналар фарзандларини бассейн периметри бўйлаб ўрнатилган махсус ўриндиқларда кузатиб ётиш имкониятига эгалар. Касса ҳамда бассейн олдидаги тепаликлар қаршисидаги катта навбатга қарамасдан умуман айтганда осойишта жой. Қисқаси бу масканда ҳар бир киши ўзига мос машғулот билан шуғуллана олади ва унутилмас ҳордиқ чиқаради.  3 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул. Лекин шуни назарда тутинг, кириш учун тўлаган пулингиздан ташқари, ечиниш хонасида гаровга пул ёки қимматбаҳо буюм қолдиришингиз талаб қилинади ва сизга махсус шкаф калити берилади.. Ечиниш хоналарида асло қимматбаҳо буюмларингиз ва пулбуюмларингизни қолдирманг. Уларни йўқотган ҳолингизда бутун жавобгарлик сизнинг бўйнингизга юклатилади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг