alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Ўзбек Блогерлари: Ким Энг Дидли?


Рухсора Миржалилова – хонанда, тик-токер, «Потише», «Фальшивые», «Дай мне руку» ва бошқа кўплаб қўшиқлар муаллифи. Дина Саевнинг Рухсора томонидан қайта куйланган «Я ищу тебя» кавери TikTok тармоғини портлатиб юборди ва жуда машҳурлашди. Рухсора Ўзбекистондаги илк Tik Tok House асосчиларидан бири ҳисобланади.

alt

 

Шахзода Салимжанова - Leo17 тахаллуси билан машҳур таниқли ўзбек блогери. Унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 1 миллиондан ошиқ. Шахзода Туркияда бўлиб ўтган Miss Aura кўзаллик танловида иштирок этган.

alt

 

Хуснора Шодиева – таниқли блогер, телебошловчи, хонанда ва актриса. Унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 268 мингдан ортиқ. Хуснора нафақат блогер сифатида, балки сўнгги пайтларда телевидение ва катта тадбирларда намойиш қилаётган бошловчилик маҳорати билан ҳам машҳур.

alt

 

Паризода Усмонова - таниқли тик-токер ва модель. Tik Tok ижтимоий тармоғида 2,5 миллионга яқин обуначиси мавжуд. Ҳозирда фаолиятини тўхтатган Star House тик-ток уйининг аъзоларидан бири. Турли мавзуларда қисқа видеолар суратга олади.

alt

 

Ислом Азимов - фарғоналик блогер, вайнер, актёр ва модель. Унинг Tik Tok ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 700 мингга яқин. «Орзулар палатаси» номли сериалда яратган Саид образи орқали кўплаб мухлислар орттирган.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-08-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг