alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Фаол ҳордиқ

Тошкентда "Villa Grand" соғлиқ ва ҳордиқ мажмуаси очилди



Яқин орда Grand Mir Hotel меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган "Villa Grand" соғлиқ ва ҳордиқ мажмуаси очилди. 


alt
 
Бу ер шунчаки сузиш ҳовузи эмас, аксинча Villa Grand номи остидаги замонавий соғлиқ ва ҳордиқ мажмуасидир. У ўз ичига 34*17 ўлчамли теннис корти, бадминтон, футбол ва волейбол учун спорт майдонларини ўз ичига олади, шунингдек чуқурлиги 1.6, узунлиги 25 м.ли, эъни 12 м.ли ҳовуз олдида бар ва ресторан ҳам жойлашган.
 
alt
 
Ҳовузнинг ўзгачалиги шундан иборатки, бар олдидан кетмасдан коктейларга буюртма бериш ва ичиш мумкин, бунинг сабаби эса ўриндиқлар шундоққина сув тагида жойлашганлигидадир. 

 alt
 
Ҳовузнинг очилишида меҳмонларни кўпгина совғалар ҳурсанд этди. Уларни ҳурсанд этган биринчи нарса бу, бош ошпаздан мазали тортиқлар ва швед дастурхони бўлди. 
 
alt
 
Ташриф буюрган меҳмонларни ҳурсанд этган иккинчи нарса бу меҳмонхонларни кутиб олишдаги ва бутун кеча давомидаги ёқимли мусиқа ҳамрохлиги бўлди. Кечанинг махсус меҳмонлари "Шарқона Наво", Светлана Содиева, шунингдек Озодбек Назарбековлар бўлишди. 
 
alt
alt
 
Ва ниҳоят, меҳмонлар учун сўнгги совға бу, спортчи қизларнинг синхрон сузиши, балериналар чиқиши ва кўпгина бошқа нарсалар бўлди. 

alt
alt
 
Юқори сифатли ҳизмат ва ходимларнинг ҳушмуомалалиги барча нарсага ёқимли қўшимча бўлди деса муболаға бўлмайди. 

alt
 
 

"Villa Grand" соғлиқ ва ҳордиқ мажмуаси очилишидан тўлиқ фотохисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг