alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Кузги мактублар

Кузги мактублар

Ёзувчи ўз ўй-хаёллари билан йўл кезиб борар экан, машинада сурон солиб ёнидан ўтиб бораётган "кўча болалар”ни кўриб, изтиробга тушади. Ёзилишини, айни ўқиб-ўрганадиган даврини ўйин-кулгуга сарф этаётган уч йигит Рамзиддин, Собир ва Фарходлар тимсолида бутун ёш авлодни, айниқса, ўз қизининг тарбияси, келажагини кўз олдига келтириб хавотирга тушади. Бир зиёли, элнинг корига яраб яшаётган инсон ва албатта жонкуяр ота сифатида қалбида кечган барча туйғуларини, насихатларини, хадикларини ўз қизига мактуб қилиб ёзишга киришади. Мактубда ўз ота-онаси, улардан кўрган тарбиясини, болалигини, аждодларимиз ва келажак хақидаги қарашларини ифода этиш асносида бугунги ёшларни, уларнинг ота-оналарини маънан уйғоқликка, тўғри яшашга чорлайди. Мактубларни битиш билан бир вақтда ўша уч йигитнинг кечмиши ифодаланган саҳна асари ҳам ёзади. Ёзилаётган пьеса сифатида Рамзиддин, Собир, Фарход ва уларнинг ота-оналари ўртасида кечадиган воқелар намоён бўлади. Муаллиф пьеса ва мактублари фарзанд тарбияси келажак учун ғоят мухим вазифа эканлигини, бунинг учун аввало ота ва оналар масъулияти ортиқлигини эслатииб, тарбия борасида қатъийликка, хушёрликка чорлайди. Маънавият, халоллик ва адолатни улуглаб, асарларини якунлайди. Ижодкор шахснинг қоғозга кўчган тафаккур тўлқинлари ва қалб туғёнлари ушбу спектакль мазмунини ташкил этади.

Сахналаштирувчи режиссёр: Асқар Холмўминов

Ролларда: Муаллиф - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Б.Мухаммадкаримов, А.Набиев. Шокир - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Исмоилов, актёр - Х.Тошпўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Каримов. Ойниса - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист С.Юнусова, актриса -Ф.Бобоёрова. Собир - актёрлар Х.Хасанов, Д.Насреддинов.

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг