alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Тартюф

Тартюф

Сахналаштирувчи режиссёр – Асқар Холмўминов
Сахналаштирувчи рассом – Умида Ирматова
Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова
Режиссёр ёрдамчиси – Қахрамон Болтабоев
Спектаклнинг бадиий раҳбари ва маслахатчиси – Олимжон Салимов

Рол ижроэтувчилар:

Орган – Махмуд Исмоилов, Хожиакбар Комилов
Пернельхоним – (унинг онаси) Дилбар Икромова, Гавхар Зокирова
Эльмира – (унинг рафиқаси) Омина Турақулова, Мохира Нурметова
Дамис – (унинг ўғли) Фаррух Ботиров, Дониёр Насреддинов
Мариана – (унинг қизи) Гулнора Жуманазарова, Н.Анарбаева
Валер – (Марианани севган ёш йигит) Шерзод Абдувалиев, Наврўз Жумаев
Клеант – (Эльмиранингбиродари) Аброр Сайназаров, Аваз Қодиров
Татрюф – (авлиё) Тохир Саидов, Ихтияр Атажанов
Дорина – (Мариананингхизматкори) Махфуза Бабатуллаева, Муяссар Бердиқулова
Лояль жаноб – (суд пристави) Бехзод Мухаммадкаримов, Толиб Мўминов
Офицер – (полис) Лазиз Орзиев, Бегзод Очилов

ЖАН БАТИСТ МОЛЬЕР. (Жан Батист Поклен). (1622 - 1673)

1622 йили 16 январда Парижда туғилган. Мольер француз миллий комедиясининг асосчиси. Унинг комедиялари миллий бўлгани билан, юз йиллир давомида Франция чегараларидан ўтиб, бутун дунёни забт этган юксак фалсафий мазмундаги, ақл ва заковат билан ёзилган умуминсоний асарларга айланган. Мольер комедиялари фақат кулдирибгина қолдирмасдан, бу кулгини ахлоқий ва социал муаммоларни ҳал қилиш қуролига айлантиради. "Кулги доимо ҳақиқатни ёлғондан ажратиш учун наттавоситачи бўла олади", деб ёзган эди В.Г.Белинский. Мольерни комедиялари айнан ана шундай, томошабинни кулдириб туриб, унинг олдига катта ахлоқий, маънавий, фалсафий муаммоларни кўндаланг қўяди.

«Тартюф» комедияси туфайли, Тартюф исми дунё томошабинларига фирибгарлик ва қаллобликни, ёлғон ва ахлоқсизликни энг хафли тимсоли сифатида танилган ва уларни бу иллатларни даҳшатли хафидан огоҳ қилишга ундайдиган юксак комедиядир.

Миллий театр актёрлари бу комедияни шарқона ҳаяжон ва меҳр билан, завқу-шавқ билан ижро қиладилар.
 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг