alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Энг юқори даромадли спортчилар

Бизнинг рейтингга гольфчилар, баскетболчилар, америка футболи ўйинчилари ва теннисчи кирди. Дунё спортида энг катта даромад оладиган аёл спортчи бўлиб ҳанузгача Мария Шарапова қолмоқда. Бизнинг рейтингни гольфчи Тайгер Вудс очади.
 

1. Тайгер Вудс


alt


Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: гольф
Даромад: 78,1млн
Маош (турнирдаги ғолиблиги учун оладиган ютуқлари, тижорат тадбирларида қатнашгани учун оладиган вакиллик тўловлари, бонусларни қўшиб ҳисоблаганда):13,1млн доллар
Ҳомийлар (узоқ муддатли ҳомийлик битимлари, рекламаларда қатнашув): 65 млн. доллар

Ҳисобот давридаги Вудснинг даромади 78,1млн. доллар ҳисобланган. Бу суммага турнирлардаги ғолиблик мукофот пуллари, вакиллик тўловлари, ҳомийлик битимлари ва маҳоратли ўйин киради. Фақатгина профессионал ютуқларининг ўзи гольфчига 13, 1 млн - бир йил олдингидан икки баравар кўп даромад олиб келди. Ҳозирда Вудс карьераси давомида 78 ғалабага эга бўлди, бу рекордчи Сэм Снид ғалабаларидан атиги 4тага кам. 

Спортчининг аъло қиёфага қайтиши ҳомийлар томонидан эътибордан четда қолмади - улар юлдузга тўлов қийматини жиддий тарзда кўпайтиришди. Гап хусусан, мана 16 йилдирки Tiger Woods PGA Tour лицензия серияларини чиқараётган ўйин гиганти Electronic Arts ҳақида кетмоқда. NDP Group аналитиклари 1998 йилдан бери мавжудлик тарихи мобайнида франшиза фақат АҚШнинг ўзида 754 млн доллар кирим олиб келганини ҳисоблаб чиқдилар. Вудснинг ҳамёни учун муҳим бошқа шериклари - Nike, Rolex, Upper Deck, TLC Eye Centers, NetJets, Kowa ва Fuse Science.
 
Nike билан контракт рейтинг етакчисига йилига 20 млн. доллар олиб келади, ва миш-мишларга қараганда, компания гольфчига янада манфаатлироқ шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда. Гольф учун кийим-кечак ва асбоблар ишлаб чиқарувчи бўлим гигантининг кирими 2012 йилда кейинги 4 йил ичида биринчи марта ўсди - бирданига 10%га, 726 млн. долларгача. Вудс компания билан 1996 йилдан бери ҳамкорлик қилади.
 
 

2. Рожер Федерер


alt


Мамлакат: Швейцария
Спорт тури: теннис
Даромад: 71,5 млн. доллар
Маош: 6,5 млн доллар
Ҳомийлар: 65 млн доллар
 
Теннисчи Рожер Федерер рейтингнинг иккинчи поғонасига 71,5 млн доллар билан чиқди. Дунёнинг олтинчи ракеткаси - дунё спортининг ҳомийларидан иборат энг салобатли портфолиога эга. 10та ҳомий ҳамкорликда швейцарияликнинг банк ҳисобини йилига 40 млн долларга тўлдиришади. Федерер Nike, Rolex, Wilson ва Credit Suisse билан узоқ муддатли шартномаларга эга. Ўтган йилнинг ноябр ойида кўрсатиб ўтилган компаниялар қаторига машҳур Moet & Chandon ҳам қўшилди. Декабрда теннисчи Жанубий Америка мамлакатлари бўйлаб 6та намунали чиқиши учун 14 млн доллар олиб келган ўта муваффақиятли тижорат тури ўтказди.
 
 

3. Коби Брайант


alt


Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: баскетбол
Даромад: 61,9 млн доллар
Маош: 27,9 млн доллар
Ҳомийлар: 34 млн доллар
 
Учинчи ўрин Миллий Баскетбол лигасининг бугунги кундги бош юлдузи Коби Брайантга насиб қилди. Los Angeles Lakersнинг кўп йиллик етакчиси мавсумда 61,9 млн доллар ишлаб топди. МБЛнинг 27,8 млн долларга тенг энг юқори йиллик маош соҳиби Брайант бу кўрсаткич бўйича энг яқин издошидан 7 млн долларга олдинда. 17 йиллик карьерасига қарамай, баскетболчи бугунги кунда ҳам ўйин сифатини ниҳоятда юқори даражада ушлаб турибди: ўтган 12 ой ичида у 12 марта қаторасига барча юлдузлар матчида қатнашди ва МБЛнинг энг муваффақиятли ўйинчилари рйтингида  Уилт Чемберленни 4 поғонадан тушириб юборди. Баскетболчи ҳомийлари Coca-Cola, Nike, Turkish Airlines, Lenovo, Panini ва Mercedes-Benz қаторига  Hublot ҳам қўшилди.
 
 

4. Леброн Жеймс


alt


Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: баскетбол
Даромад: 59,8млн доллар
Маош: 17,8 млн доллар
Ҳомийлар: 42 млн доллар


Рўйхатда тўртинчи бўлиб МБЛнинг яна бир машҳур ўйинчиси Леброн Жеймс турибди. Miami Heatнинг форварди 2012 йилда ўзининг биринчи чемпионлик унвонини қўлга киритди, карьераси давомида учинчи марта турнирнинг MVPси деб тан олинди ва Лондон олимпиадасида АҚШ терма жамоаси таркибида ўйнаб, жаҳоннинг 2карра чемпиони унвонини қўлга киритди. 2013 йилда тўртинчи марта MVP бўлган Жеймс МБЛнинг Шуҳрат Залига киритилди. Баскетболчининг даромади 59,8 млн деб баҳоланди. Бу сумма маош ва Nike, McDonald’s, Coca-Cola, Samsung Electronics ҳамда бошқа компаниялар ҳомийлик пулидан ташкил топган. Жами бўлиб Жеймс ҳомийлар шартномаларидан  афсонавий 42 млн доллар ишлаб топди, бу жамоавий спорт турида энг яхши кўрсаткич. SportsOneSource ҳисоб-китобига кўра баскетболчи номидаги кроссовкалар савдоси 50%га ортиб 300 млн долларни ташкил этди.
 
 

5. Дрю Брис


alt

Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: америка футболи
Даромад: 51млн доллар
Маош: 40 млн доллар
Ҳомийлар: 11млн доллар
 
Америка футболи юлдузи 2012 йил июлида МФЛнинг New Orleans Saints клуби билан янги 5 йиллик битим имзолади. Шартнома шартларига кўра ўйинчи жамоа билан узоқ муддатли  битимга рози бўлгани учун 37 млнлик бонусни қўшиб ҳисоблаганда 100млн доллар олади. "Фаришталар" томонидан 2006 йилдан бери ўйнаётган Брис, клуб таркибида 6 марта индивидуал мукофотларни ва бир марта - чемпионлик унвонини қўлга киритди. МФЛнинг энг таниқли узатувчиси Nike, Procter & Gamble, Verizon Wireless, PepsiCo ва Wranglerни реклама қилади. Унинг хайрия фонди Brees Dream Foundation ўтган йили Янги Орлеан, Сан-Диего ва Ғарбий Лафайетнинг фан ва тиббиёт муассасаларига 17 млн доллар ўтказди.
 
 

6. Аарон Рожерс


alt

Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: америка футболи
Даромад: 49 млн доллар
Маош: 43млн доллар
Ҳомийлар: 6 млн доллар
 
МФЛнинг етакчиларидан бири кейинги икки мавсумда ўйин майдони ва ундан ташқарида жуда таассуротли натижаларни намойиш этмоқда. 2013 йилнинг апрелида Рожерс Green Bay Packers билан 5 йилга 110млн долларлик шартнома имзолади, бу уни лиганинг энг кўп маош оладиган ўйинчилари ичида йиллик даромад бўйича энг кўп маош оладиган ўйинчига айлантирди. Квотербек 35 млн доллар бонус олди ва биринчи уч йилда унинг банк ҳисоби яна 62,5 млн долларга ошади. Бундан ташқари Рожерс Nike билан анчадан бери мустаҳкам алоқада.

 

7. Фил Микелсон


alt

Мамлакат: АҚШ
Спорт тури: гольф
Даромад: 48,7 млн доллар
Маош: 4,7 млн доллар
Ҳомийлар: 44млн доллар
 
Микелсон 2012 йилда дунё гольфининг Шуҳрат Залига киритилди, бунга у PGA турнирларида 41марта ғалаба қозониб эришди (гольф тарихида 9 ўрин). Спортчининг карьераси давомида олган укофотлари жами суммаси 70 млн доллардан ошиб кетди (гольф тарихида 2-ўрин). Реклама шартномалари йилига гольфчига 30 млн доллар олиб келади. Унинг ҳомийлари орасида - Callaway, Barclay’s, KPMG, Axxon, Rolex ва Amgen/Pfizerлар бор.
 
 

8. Дэвид Бэкхем


alt

Мамлакат: Буюк Британия
Спорт тури: футбол
Даромад: 47,2 млн доллар
Маош: 5,2 млн доллар
Ҳомийлар: 42 млн доллар

Баҳорда Бэкхем Парижнинг PSG клубидаги 5 ойлик ўйинидан сўнг бутсисини михга осиб қўйиш режасини эълон қилди. Франциядаги карьерасининг қисқалигига қарамай, ярим ҳимоячи 21 йиллик карьераси давомида 10-марта миллий қаҳрамон унвонини қўлга киритди. PSGда ўйнаган пайтидаг 5,3 млнлик маошини ўйинчи болалар хайрия жамғармасига ўтказди. Бундай олижанобликларни қилишга Бэкхемга ҳомийларининг сахийлиги имкон беради: у Adidas, Coty, H&M, Sainsbury’s, Samsung ва Breitling билан битимларидан 42 млн доллар ишлаб топди. Футболчи пенсияга чиқишига хали эрта: у Хитой суперлигаси билан узоқ муддатли реклама шартномаси имзолаган - бу йил у Осмоности юртига яна уч марта кўргазмали матчлари билан ташриф буюради. Шунингдек, Бэкхем режаларида Америка MLSидн клуб сотиб олиш ҳам бор. Бундай ҳуқуқ ўйинчига 2007 йил шартномаси бўйича берилган, бу пайтда у европалик спортчилар орасида биринчилардан бўлиб уммон ортида карьерасини давом эттиришга қарор қилган эди.

 

9. Криштиану Роналдо


alt

Мамлакат: Португалия
Спорт тури: футбол
Даромад: 44 млн доллар
Маош: 23 млн доллар
Ҳомийлар: 21 млн доллар

Роналдо 2012 йилда дунёнинг энг яхши ўйинчиси статусига 55 матчда 60та гол уриб жуда яқин келди, аммо барибир унвонни Лионел Мессига ютқазди. Бугунги кунда португалиялик Мадриднинг "Реал"и билан янги контрактни "музлатиб" қўйди. Бунга реклама шартномалридан тушган даромадни бўлишдаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Ўйинчига "Криштиану Роналдо" бренди келтирган 44 млн долларлик даромаднинг ярмига яқини тегади. Форварднинг клуб билан жорий шартномаси 2014-2015 йил мавсумигача амал қилади.

 

10. Лионель Месси


alt

Мамлакат: Португалия
Спорт тури: футбол
Даромад: 41,3 млн доллар
Маош: 20,3 млн доллар
Ҳомийлар: 21 млн доллар
 
"Барселона" юлдузи ўтган барча мусобақаларда рақиблар дарвозасига жами 91 та гол уриб мавсумда афсонавий натижага эришди. Герд Мюллернинг аввалги рекорди 40 йил турган эди. ФИФАнинг таъсирланиб кетган функционерлари аргентиналикни тўртинчи марта дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олди, Каталония клуби эса, 25 ёшли Мессини янги узоқ муддатли шартнома билан мукофотлади. Ўйинчи 2018 йилгача йилига 20млн доллардан ортиқроқ олади. Adidas 2013 йилда аргентиналик номи билан кийимлар тизимини чиқарди - олдин бундай шартномага ёлғиз бэкхем сазовор бўлган эди.

 

11. Мария Шарапова


alt

 
Мамлакат: Россия
Спорт тури: теннис
Даромад: 29 млн доллар
Маош: 6 млн доллар
Ҳомийлар: 23 млн доллар
 
Рейтингга ҳаммаси бўлиб уч аёл кирди, аммо уларнинг энг бадавлати россилик теннисчи Мария Шарапова бўлиб чиқди.
Юлдуз даромадларининг асосий қисми ҳомийлар:  Nike, Head, Samsung, Tag Heuer, Porsche ва Evian билан шартномалари тўловларидан иборат. 26 ёшли спортчи ўтган йили Катта Шлемнинг турнирларидан  ҳеч бўй бермаётган French Openда ғалаба қозонди.

Шунингдек Шарапова SugarPova бренди билан ўз конфетлари тизимини ишлаб чиқаришга қўйди. Ҳисоб-китобларга қараганда, йилига ҳар бири 5-6 доллар бўлган 1,5 млн ўрам маҳсулот сотилади. Конфетлар бирданига 15 мамлакатда сотувга чиқарилди, Россия ҳам шулар жумласидандир.
 

 
alt
 
alt
 

 

12. Владимир Кличко


alt

Мамлакат: Украина
Спорт тури: бокс
Даромад: 24 млн доллар
Маош: 19 млн доллар
Ҳомийлар: 5млн доллар

Дунё боксиниг 2005 йилдан бери бош оғир вазнли спортчиси бугунги кунга келиб 16 чемпионлик унвонини қўлга киритди. 2012 йилда укаси Виталий Кличко билан биргаликда RTL немис телетармоғи билан битим имзолади. Компания украиналик оғир вазнлиларнинг ҳар бири қатнашадиган 5 та жангни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Ака-укалар ҳар бир жанг учун кафолатланган 4 млн доллар оладилар. Владимирга  RTL дан ташқари Mercedes-Benz, Warsteiner, McFit ва Strellson ҳомийлик қилади.
 

13.  Самюэль Это'О


alt

Мамлакат: Камерун
Спорт тури: футбол
Даромад: 16,4 млн доллар
Маош: 13,4 млн доллар
Ҳомийлар: 3 млн доллар
 

Камерунлик форвард россиялик миллиардер Сулаймон Керимовнинг иззатталаб футбол лойиҳасининг бош юлдузи бўлди. Махачкаланинг "Анжи" сида Это'О нафақат ўйинда, балки маош рўйхатида хам биринчи. Россия футболининг ўйинчилар оламшумул контекстидаги кучсиз ахборот қатнашуви футболчига Камерун футбол Ассосиациясига шахсий хунининг бадалидир. Это'Ониг таъкидлашича, Африкалик функционерлар унга суиқасд уюштиришни режалаштиришган, ва унга Москвада тан соқчилари ёллаган.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-09-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг