alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

Маҳмуд Муродов мухлислари билан учрашди

Ўзбекистон ММА ассоциацияси томонидан ташкил этилган учрашув дўстона муҳитда ўтди ва спортчининг ютуқларига бефарқ бўлмаган 300 дан ортиқ кишини жамлади. Саволларга жавоб берар экан, Маҳмуд Муродов ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди ва муваффақиятга эришишга нима ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди.

altalt

Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар экан, спортчи ўзининг муҳим ютуғи деб -Ўзбекистонда ММА ассоциацияси ташкил қилинган куни UFC билан шартнома имзоланганини  эътироф этди.

alt

«Мен UFC билан шартнома имзолашни хоҳлардим, чунки бу Ўзбекистон учун  тарихий воқеа, мен у ерга эшикни очдим».

alt

Спротчи мотивация ҳақида гапирар экан ота-онаси, дўстлари, яқинлари ва мураббийлари унга куч бағишлашини таъкидлади. 

alt

Маҳмуд келажакдаги режаларида Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида профессионал мураббийлар қўл остида болалар бепул шуғуллана оладиган спорт мактаблари очиш борлигини айтиб ўтди.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-01-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг