alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Спорт

GFC Юбилей Турнири: Жанг Олди Учрашуви

Матбуот анжуманини Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров очиб берди. У ўз сўзида, GFC промоутерлик компанияси президенти Александр Гурьяновга ва UFCнинг мутлоқ чемпиони Хабиб 
Нурмагомедовга
 турннирни Тошкентда ўтказиш таклифини қабул қилганликлари учун ўз имннатдорчилигини билдирдир, ҳамда яқин келажакда турнирга бошқа юлдузли жангчилар ҳам жалб этилишига умид билдирди. 

alt

alt

Александр Гурьянов, GFC промоутерлик компанияси президенти:
«GFC 20 юбилей турнири бу - GFC тарихида бўлган энг ёрқин ҳодисалардан бири. Ўзбекистон ММАси тарихи ўз юрти учун жанг қилаётган ва келажакда яна юрт байроғини энг юқори ареналарда кўкка кўтарадиган янги спортчилар номини зарварақаларга ёзиб қўяди». 

alt

Матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Суннат Ильясов, бош жанг иштирокчилари Умар Нурмагомедов (Россия) ва Брайан Гонсалес (Аргентина), ҳамда фахрий меҳмонлар - UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг бош мураббийи Хавьер Мендес, унинг отаси ва устози Абдулманап Нурмагомедовлар ҳам иштирок этишди. 

alt

Хабиб Нурмагомедов, UFCнинг мутлоқ чемпиони:
«Ўзбекистон ММА федерацияси ишига омад тилаб қоламан. Бу спорт тури айниқса Ўзбекистон ёшлари орасида тез ривожланадиган ва машҳур бўлган йўналишлардан бири. Ёшларга ўз ўрнида кўпроқ илм олиш ва машғулотлар билан банд бўлишни тилаб қолар эдим. 20-30 йилдан кейин мамлакат келажаги сиз ҳозир тарбиялайдиган айнан шу ёшлар қўлида бўлади. Ўз тарафимдан эса Ўзбекистон ММАси ривожланишида қўлимдан келган ёрдамни кўрсатаман».

alt

Бундан ташқари Хабиб Нурмагомедов юртимиздаги мазали таомларнинг ҳилма-хиллигини, ўзбек жанчилари Амин Эргашев ва Музаффар Раджабовни алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, Humo Arena UFC жаҳон талабларига буткул мослигини ва яқин келажакда агар шундай имкон бўлса, мамнуният билан унда ўз жангини ўтказишини маълум қилди. Хабиб яна агар Умар жангда ютиб чиқса, 24 ёшга тўлиши билан UFC билан кейинги йилга шартнома тузиши мумкинлигига тўхталиб ўтди. 

alt

Хавьер Мендес, Хабиб Нурмагомедовнинг бош мураббийи Ўзбекистондаги ташрифидан шодлигини ва аввал бундан ММА санъатини қўллаб-қувватлашларини кўрмаганлигини айтиб ўтди. 

alt

Умар Нурмагомедов эса ўз ўринида Тошкентдаги бундай меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. У ёрқин, яхши ва эсда қоларли жанги кўрсатишга ҳаракат қилишга сўз берди. Унинг рақиби Брайан Гонсалес эса мухлисларни бўлиб ўтадиган жангдан завқ олишга чорлаб қолди. 

alt

Шахрам Ғиёсов, ўзбек боксчиси ва Олимпиада 2016 ўйинлари кумуш медали соҳиби:  
«Бизнинг раҳбарият, биз ёшлар учун тўғри ва соғлом ҳаёт кечириш учун яхши шароит яратиб бермоқда. Мен ўзимнинг барча ватандошларим учун мухлислик қиламан. Ҳаммага омад ва ўз соғлигини асрашларини тилаб қоламан». 

alt

Матбуот анжуманидан кейин 24та спортчининг оммавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Жангчилар орасида России, Озарбайжон, Франция, Бразилия, Аргентина, Суринам, Тунис, Украина ва Ўзбекистондан  спортчилар бор. 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Мусиқий кайфиятни DJ Sam яратиб берди, энг кутилган маросим эса бу бош жанг иштирокчилари ва UFC чемпиони номига даъвогарлик қилаётган юқори енгил вазндаги Умар Нурмагомедов ва Брайан Гонсалеснинг вазн ўлчаши бўлди.   

alt

Нигоҳлар қарама-қаршилиги, «face to face» - «Юзма-юз» бўлиш ва қўл сиқиш жараёни мухлисларнинг диққатини ўзига жалб этди. 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt
GFC 20 жангида қуйидаги жангчилар иштирок этади:

Ахлидин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) и Жафар Исмиев (Озарбайжон) (70,3 кг);
Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) и Давид Сом (Франция)(70,3 кг);
Авлиёхон Хамидов (Ўзбекистон) и Луиз Фильо (Бразилия) (61,2 кг);
Маккашарип Зайнуков (Россия) и Clodoaldo Lima (Бразилия) (70,3 кг);
Жамшид Рахмоналиев (Ўзбекистон) и Clyde Brunswijk (Суринам) (93 кг);
Марат Магомедов (Россия) и Итало Гомес (Бразилия) (65,8 кг);
Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) и Артем Шокало (Украина) (83,9 кг);
Сайгид Изагахмаев (Россия) и Кристиан Бринзан (Италия) (77,1 кг);
Амин Эргашев (Ўзбекистон) и Сергей Алексеевич (Беларусия) (+93 кг);
Шамиль Завуров (Россия) и Ивица Трусчек (Хорватия) (70,3 кг);
Музаффар Ражабов (Ўзбекистон) и Аладдин Бен Халима (Тунис) (+93 кг);
Умар Нурмагомедов (Россия) и Брайан Гонсалес (Аргентина) (61,2 кг).

 

Фахрий меҳмон Хабиб Нурмагомедовдан ташқари, турнирга ташриф буюриш таклифини, ярим оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Рой Джонс ва Бразилия жиу-джитсу бўйича жаҳон чемпиони  Джефф Монсон ҳам қабул қилганлар. 

 

 

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-11-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг