ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазма майдони

Алишер Новоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Навои кучаси, 1
Алишер Новоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Телефон
+99871 2328394,
+99871 2391658
+99871 2328394, +99871 2391658
Сайт
www.natlib.uz
E-mail
info@natlib.uz

Кутубхонага истаган киши аъзо бўлиши мумкин: рўйхатдан ўтиш жуда тез ва осон бўлиб, китобхон билети 5000 сўм. Китобхон билети уч йил муддатга берилади.

Кутубхона атрофида кўм-кўк йўлаклар, чиройли фаввора, скейт ва велосипедда учувчиларга махсус йўлаклар бор, шунингдек китобхонлар учун кафе ҳам мавжуд.

Сиз кутубхонага кирганингизда, унинг холида бир ажойиб ўйинчоққа кўзингиз тушади. Бу-интерфаол шардир. Бу шарда Google map. орқали маълумотлар берилиб туради.

Кутубхонадаги китобларга махсус, билинмас чиплар билан белги қўйилган. Бундай белгилар 22 минг.та китобда мавжуд. Кутубхонада яна эски услубда китобларни қидиришга мослашиб қолган китобхонлар учун эски услубдаги каталог ҳам мавжуд.

Кутубхонада автоматлаштирилган буюртма кафедраси ҳам бор. У ерда барча берилган ва қайтарилган китоблар ҳисоботи олиб борилади. Сиз шундай электрон-кутубхона ҳизмати жойлашган хонадан истаган китобингизни буюртма қилишингиз мумкин. Буюртмангиз 10-15 дақиқа ичида етказилади.
У ерда яна махсус теле-лифт ҳизмати мавжуд. Лифт орқали сизга подволда сақланадиган китоблар етказиб берилади.
 
Ўзбекситон Миллий Кутубхонасида мунтазам равишда экскурсиялар ўтказилиб турилади.
Кутубхонада 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр  намулардан иборатдир.
Ноёб нашрлар фақат илмий иш билан шуғулланувчилар учун берилади. Улар электрон форматга ўтказилгандан сўнг барча учун фойдаланиш имконияти туғилади.
Хозирги вақтда кутубхона фондида рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Электрон каталог 600 000 та ёзувлардан иборат.
 
Кутубхона асосий хизматларнинг барча турини бепул асосда амалга оширади.
 
Бепул хизматлар турига:
 
каталоглар тизими ва кутубхона ахборот олишнинг бошқа кўринишлари орқали фондлар ва ахборот – кутубхона ресурслари таркиби тўғрисидаги маълумотларни таклиф этиш;
маълумот манбасини қидириш ва танлаш бўйича маслаҳат ёрдам;
вақтинчалик ўқув залида кутубхона фондидаги ҳужжатлардан фойдаланиш;
интернет хизмати;
 
Қўшимча пуллик хизматлар турига:
 
Китобхон билетини бериш, нусха кўчириш, сканерлаш, файл распечаткаси, маълум соҳа бўйича библиографик маълумот йиғиш, библиографик рўйхат тузиш, электрон шаклдан нусха олиш (тўлов прейскурант асосида).
 
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонасида иконияти чекланган фойдаланувчилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган. Ногиронлар кутубхонага киришлари учун махсус йўлаклар мавжуд. Кўзи ожизлар учун махсус ўқув зали бор. Бу ўқув зали Брайль аудикитоблар билан жиҳозланган.
 
Кутубхона китобхонларга ҳар куни хизмат кўрсатади. Душанбадан жумагача соат 9.00 дан 20.00 гача. Шанба ва якшанба кунлари эса 9.00 дан 17.00 гача.
 
Алоҳида график бўйича:
 
-китобхонларни рўйхатга олиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-15.00;
-“Тафаккур” катта ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-“Кашфиёт” илмий ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-“Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-“Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00-17.00, якшанба дам олиш куни;
-“Жоҳон” хорижий ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00-17.00, якшанба дам олиш куни;
-Илмий техникавий адабиётлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба дам олиш куни;
-“Ўзбекситон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-Маълумот ахборот ўқув зали, каталог ва картотекалар, электрон каталог: 9.00-19.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-Вертуал маълумотлар хизмати: 9.00-19.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
 
Махсус ўқув заллари:
 
-“Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-“Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
-“Илм” диссертациялар ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
-“Медиа марказ” медиа ва интернет маркази: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
-Электрон кутубхона: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
-Имконияти чекланган фойдаланиувчилар ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
-Кутубхоналараро абонемент ва хужжатларни электрон етказиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
-Китоб музейи: 10.00-15.00, шанба ва якшанба: 11.00-15.00;
-Болалар хонаси: 10.00-16.00, шанба ва якшанба дам олиш куни;
-Кўргазма зали: 10.00-16.00, шанба ва якшанба дам олиш куни;
-Киномарказ: 10.00-16.00, шанба ва якшанба: 10.00-16.00.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг