alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар учун диққатни чархлайдиган ўйинлар

Бола ҳали кичкиналигида унинг эътиборсизлиги унча ташвишга солмайди, аммо катта бўлган сари унинг яшаши қийинлашади. "Биринчи қўнғироқ" ота-оналарни бола боғчага бора бошлагач ташвишга солади, аммо бошланғич мактабга боргач, жиддий муаммолар юзага келади. Кичкина эсарча дарсларда тез-тез чалғийди, топшириқни ёзиб олишни унутади, ўқитувчи дарсини эшитмайди, бу қийинчиликлар қор уюмидай катталаша боради. Уйда уни аввалига аврайдилар. кейинчалик уриша бошлайдилар. Аммо бу вазиятдан чиқиш йўли эмас. Бола бунақа паришонхотирлиги учун айбдор эмас, бунинг устига бу муаммони унинг бир ўзи ҳал қила олмайди.

Болалар паришонхотирлигининг сабаблари:

1.Эътибор етишмовчилиги синдроми, бу ташхисни врачлар борган сари тез-тез қўймоқдалар. Гап шундаки, ўз кучи билан бу синдромни енгиб бўлмайди, фақатгина "бола-ота-она-педагог медик" жамоасигина буни енга олиши мумкин.

alt

2.Тез-тез ёки сурункали касал бўлиш ҳам паришонхотирлик сабабчиси бўлиши мумкин. Соғлиги заиф болалар тез чарчайдилар, енгиллаштирилган вазифалар ва кун тартибига қатъий риояга мухтож бўладилар.

3.Мактаб машғулотлари, уй вазифаларини бажариш, турли тўгараклар ва дарсдан ташқари машғулотлар ўқувчилар кунининг кўп қисмини банд этади. Бундай тартибда бола тўлақонли ҳордиқ чиқара олмайди, демак, иш қобилияти сусаяди ва натижада, паришонхотирлик ва эътиборсизлик юзага келади.

alt

4. Баъзида бола бирор бир вазифа устида диққатини жамлай олмайди, чунки бу уни қизиқтирмайди. У хуснихатда турли ёзувлар ёзиш, масалалар ечиш ва ўқишга, ота-оналар, педагоглар ва тарбиячилар илтимосини бажаришга қизиқмайди.
Бола паришонхотирликдан қутулиши учун қандай ёрдам бериш керак?

Нима қилиш керак? Жавоб ўзи келади - диққатни машқ қилдириш керак. Диққатни жамлашга ёрдам берадиган кўплаб машқлар мавжуд, улар эсда қолиши керак бўлган ахборот ҳажмини оширади ва болани эътибоини бир неча вазифага тақсимлашни ҳамда бир вазифадан иккинчисига эътиборини ўтказишни ўргатади. Айтганча, кичик эсарча машғулот бажариш учун ўтирганида сиз шундай қилинг-ки, енгил ва оғир вазифалар галма-гал келсин ва улар орасида ҳордиқ олдиришни ҳам унутманг.

Диққатни ривожлантирувчи ўйинлар:

Ўйин номи                                                                                                                                                    Ўйин қоидалари
Фарқини топ
 
Стол устига турли нарсалар териб қўйилади ва бола бу нарсалар номини эслаб қолиши керак. Кейин бола ўгирилиб туради ва ўйин бошловчиси нарсалар жойини ўзгартиради ёки бирор нарсани олиб қўяди. Бола стол устида нима ўзгарганини топиши керак.
 
Нарса номини топ Бу ўйинни ҳар қанда жойда -уйда, сайр қилаётганда, мактабга ёки боғчага кетаётганда ўйнаш мумкин. Болага маълум бир шаклли, рангли, бирон-бир кўрсатилган материалдан  тайёрланган ёки айтилган ҳарфдан номи бошланадиган нарсани топиш топширилади.
 
Безак чизиш Рангли қалам ёрдамида исталган безак чизилади, кейин бола расмни тугатиши учун имкон берилади. Айтганча, безак ўрнига мозаика ёки оддий саноқ рангли таёқчаларидан фойдаланиш мумкин.
 
Лабиринт Ким лабиринтда айланишни ёқтирмайди? Кичкинтойга кичик саргузашт уюштиринг, у  чизилган лабиринтдан нигоҳи ёрдамида ўтсин, агар бунга қийналса, қалам ёрдамида ўтишига рухсат беринг.
 
Матн Исталган газета ёки журнални олиб, берилган матндан бирор ҳарфни, масалан Ж ёки Рни ўчиришни топширинг. Бунда у қаторма-қатор ҳаракат қилсин ва вақтни белгилаб қўйсангиз ҳам яхши бўлади.
Мисол ёки масалалар ҳам ечиш мумкин (мактаб дастуридан бўлиши шарт эмас) - агар математик жараёнда бутун оила қатнашса жуда қизиқарли бўлади. Асосийси - бу машғулотга мусобақа руҳини бағишлаш. Бола оғзаки математик ечимлар ечиш жарёнида аста-секин диққатини жамлашни ўрганиб боради. Аввалига энг осон вазифалардан бошлаб, кейинчалик уларни мураккаблаштириб боринг. Агар сиз бу жараёнда болангиз ютуқларини таъкидлаб уни мукофотлаб борсангиз янада самаралироқ бўлади.

alt

Буларнинг ҳаммасидан ташқари кўрув хотирасини ребуслар, стол усти ўйинлари, шахмат ёки шашка ўйинлари ҳам яхшилайди - бу шунингдек диққатни жамлаш ва ўйлаш қобилиятини оширади.

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг