ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Шаҳардан ташқарида ҳордиқ

Амирсой тоғ-чанғи курорти очилди

558
0

Амирсой тоғ-чанғи курортининг очилиши 21 декабрь куни бўлиб ўтди. Қишда дам олувчилар чанғи ва сноубордларда учиш, ёзда эса пляжда ҳордиқ чиқариш, велосипедларда сайр қилиш ва дам олишнинг экстремал турлари билан шуғулланишлари мумкин.

alt

alt

Лойиҳа тоғ-чанғи мажмуаларининг бизнес бошқаруви соҳасида катта тажрибага ега бўлган PGI Management компанияси томонидан амалга оширилди. Тоғ-чанғи курорти 580 кишига мўлжалланган бўлиб, 900 гектарда жойлашган.

alt

Дам олиш масканида соатига 2,400 кишини таший оладиган иккита канат йўли мавжуд. Узунлиги 15 км дан ортиқ бўлган саккизта чанғи трассалари мавжуд бўлиб, энг узун йўналишнинг узунлиги 3350 м. сунъий қорли йўллар туфайли чанғи мавсуми ноябрдан апрелгача давом этиши мумкин.

alt

alt

alt

Тоғ-чанғи курортининг ўзига хослиги шундаки, атроф ҳар қандай даражадаги чанғичилар ва сноwбоардерлар учун мўлжалланган. Эндигина учишни бошлаётганлар учун бешта конвеер типидаги кўтариш лифтлари бўлган зона мавжуд.

alt

Меҳмонлар учун жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялари Doppelmayr ва SunKid томонидан замонавий ва хавфсиз кўтарилиш ускуналари ўрнатилган.

alt

alt

alt

Қиш мавсумида чанғи патрули хизмат кўрсатиб, уларнинг вазифаси кун давомида қояларда навбатда туриш ва керак бўлганда жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишдан иборат. 

alt

Шале услубидаги 40та ёғоч уйлардан иборат Le Chalet by Amirsoy меҳмонхонаси қуриб битказилган. Қулай ва барча шароитларга эга шалелар икки хил категорияга бўлинган. Deluxe ва Chalet Suites шалелари денгиз сатҳидан 1630 метр баландликда жойлашган бўлиб, энг яқин кўтарилиш мосламасидан 2 дақиқалик узоқликда жойлашган. 

30.12.2019й дан 10.01.2020й гача яшаш нархлари
Deluxe (1 қаватли шале) - 9 700000 дан 12 720000 сўмгача
Suite (2 қаватли шале) - 12 690000 дан 17 640000 сўмгача

Банд қилиш учун телефон рақами: +99895 4104444

alt

alt

Курорт ҳудудида Olive Garden, LA BRASA ва THE OPERA BAR ресторанлари мавжуд.


OLIVE GARDEN - таомномасида ўрта ер денгизи мамлкактлари таомлари ўрин олган ресторан. Ресторан ичи 60 ўринга ва айвони 50 ўринга мўлжалланган. Ўртача ҳисоб 150 000 сўм.  


LA BRASA- шарқ таомлари ресторани. Барча таомлар жаҳонга машҳур Josper грилида тайёрланади. Ресторан ичи 60 ўринга ва айвони 50 ўринга мўлжалланган. Ўртача ҳисоб 45 000 сўм.  


THE OPERA BAR - мазали ва тўйимли таомлардан ва ичимликлардан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган гумбазли бар. 

alt

AMIRSOY RESORT ЧАНҒИ АКАДЕМИЯСИ
Юқори малакали ва тажрибали мураббий-инструкторлар учиш техникасини бошловчидан профессионал даражагача ўргатадиган спорт мактаби. 

alt
Индивидуал ва оилавий дарслар (4 кишигача)

Индивидуал дарс
Катталар 1-2 киши Болалар 1-2 киши
 
2 соат - 450 000 сўм (душ-пай),
560 000 сўм (жум-якш)
2 соат - 250 000 сўм (душ-пай),
320 000 сўм (жум-якш)
3 соат - 660 000 сўм (душ-пай),
825 000 сўм (жум-якш)
3 соат - 360 000 сўм (душ-пай),
460 000 сўм (жум-якш)
4 соат - 860 000 сўм (душ-пай),
1 120 000  сўм (жум-якш)
4 соат - 460 000 сўм (душ-пай),
595 000 сўм (жум-якш)

 
5 соат - 1 045 000 сўм (душ-пай),
1 375 000  сўм (жум-якш)
5 соат - 550 000 сўм (душ-пай),
715 000 сўм (жум-якш)
6 соат - 1 220 000 сўм (душ-пай),
1 600 000  сўм (жум-якш)
6 соат - 630 000 сўм (душ-пай),
890 000 сўм (жум-якш)

alt

Гуруҳ дарслари
Катталар Болалар 6-12 ёш
2 часа - 330 000 сўм (душ-пай),
420 000 сўм (жум-якш)  
2 часа - 165 000  сўм (душ-пай),
210 000 сўм (жум-якш)    

 
10 часов - 1 585 000сўм (душ-пай),
1 900 000 сўм (жум-якш)    

 
10 часов - 790 000  сўм (душ-пай),
945 000 сўм (жум-якш)
20 часов - 3 015 000 сўм (душ-пай),
3 550 000 сўм (жум-якш)
20 часов - 1 495 000 сўм (душ-пай),
1 780 000 сўм (жум-якш)

alt

 

VIP дарс
Катталар Болалар 6-12 ёш
Ярим кун (3 соат) - 1 100 000 сўм
Кун бўйи (6 соат) - 2 100 000 сўм
Ярим кун (3 соат) - 1 000 000 сўм
Кун бўйи (6 соат)  - 1 950 000 сўм
   

alt

УСКУНАЛАР ИЖАРАСИ
Тоғ чанғилари ва бошқа ускуналарни ижарага олиш маркази мавжуд. Ижара пунктида ҳар қандай даражадаги учиш учун чанғи ва сноубордлар, шунингдек, куртка, шлем ва шимларни топиш мумкин. 

alt

alt

Экипировка турлари

Болалар 4+ ва нафақахўрлар     Катталар 14+
Шлем 5 000 сўм (душ-пай),
5 000 сўм (жум-якш)
Ботинкалар 30 000 сўм (душ-пай),
35 000 сўм (жум-якш)
Сноуборд/Чанғи 50 000сўм (душ-пай),
60 000 сўм (жум-якш)
Шлем 10 000 сўм (душ-пай),
10 000 сўм (жум-якш)
Ботинкалар 45 000 сўм (душ-пай),
55 000 сўм (жум-якш)
Сноуборд/Чанғи 75 000 сўм (душ-пай),
85 000 сўм (жум-якш)
   

ЛОКЕР (САҚЛАШ КАМЕРАСИ)
Ўртача сақлаш камераси нархи 25 000 сўм, катта сақлаш камераси нархи 55 000 сўм ва мавсумий сақлаш камераси (катта) нархи 3 000 000 сўм.


ПАРКОВКА
Курортда парковка нархи  30 000 сўм.

alt
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҚФЙ.
Телефон: +99871 2002290
instagram: amirsoyresort
Сайт: amirsoy.com

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-12-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг

Шошилманг

Шаҳардан ташқарида ҳордиқ
Амирсой тоғ-чанғи курорти очилди
Шаҳардан ташқарида ҳордиқ
«ЛАЙНЕР» тоғ курортининг ёз мавсуми очилиши
Шаҳардан ташқарида ҳордиқ
"Charos"да ёз мавсумининг очилиши