ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Дмитрий Дюжев ўзбек талабасининг фильмида суратга тушади

2499
0

Россиялик таниқли кино ва театр актёри, кинорежиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби ўнлаб фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев бугун Тошкент шаҳрига етиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизматининг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берилган.

alt

Маълумотга кўра, Дюжев 2016 йилнинг декабрь ойида юртимизда ўтказилган PROlogue - ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этган ва совриндор бўлган, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Мухлиса Азизованинг ишчи номи «У» (Она) янги қисқа метражли бадиий фильмида суратга тушади. Шунингдек, ўзбек актёрлардан фильмда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиевнинг ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

HD CINEMA кинокомпанияси, ушбу фильмни суратга олиш учун «Ўзбекфильм» киностудияси павильонида махсус декорация барпо қилган. Таниқли ва ёш киноижодкорлардан иборат ижодий гуруҳ шакллантирилган.

Асар бугунги кун кишиларининг маънавий олами, ҳаётий мақсадлари, ҳамда муаммоларини илгари суради. Воқеа марказида севимли аёлининг вафотидек оғир фожиани бошдан кечирган инсон тарихи гавдаланади. Ўтмиш хотиралари, ҳаётидаги қалб жароҳатлари уни сўнгги имкон сари бошлайди.

Хабарда ёзилишича, фильмни суратга олиш ишлари 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг