alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Пойтахтимизда «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтди

Пойтахтимизда «Эртанги кун бизники, марра бизники!» шиори остидаги «Ёшлар ҳафталиги» ниҳоясига етди. Kamolot ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Бадиий академия, «Ўзбеккино» миллий агентлигининг ҳамкорликдаги лойиҳаси иккинчи маротаба амалга оширилди.

Ҳафталик доирасида Мода ва дизайн, Талабалар театр студиялари, PROlogue - ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестиваллари, «Қувноқлар ва зукколар», «Тафаккур синовлари» танловларининг финал босқичлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони совриндорлари, «Янги нигоҳ» видеороликлар танлови ва MIT.UZ лойиҳалари ўтказилди.

alt

«Ёшлар ҳафталиги» доирасида ўтказиб келинаётган PROlogue - ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестивалида «Тонг», «Ришта», «Эрк», «Меҳр», «Менинг дунёим», «Ожизлик», «Матонат», «Ҳуррият қурбонлари», «Бир кун қайтар», «Чўлдаги кемалар», «Эртак билан хайрлашув», «Кечикиш», «Бизни тушунишмайди», «Адолат», «Меҳмон», «Тинчлик соҳили» каби кинокартиналар мухлислар эътиборига ҳавола этилди.

alt

PROlogue давомида Қисқа метражли фильм - ёш киноижодкорлар учун маҳорат мактаби мавзуида давра суҳбати, Ўзбек кино санъати музейида очиқ эшиклар куни, замонавий киноиндустрия кўргазмаси ҳам ўтказилди.

alt

PROlogue фестивали якунида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда «Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» номинацияси бўйича бош совринга Абдуазим Илҳомжоновнинг «Меҳмон» фильми муносиб, деб топилди. «Энг яхши сценарий» номинацияси бўйича Саидпўлат Ҳакимов «Менинг дунёим», «Энг яхши режиссёрлик иши» йўналишида Ольга Хан «Чўлдаги кемалар» ва «Энг яхши операторлик иши» номинацияси бўйича Жамшид Ғаниев «Тинчлик соҳили» фильми ғолибликни қўлга киритди.

alt

Шунингдек, «Адабий асарнинг энг яхши кино талқини» дипломи билан «Адолат», «Томошабин меҳрини қозонган фильм» дипломини - «Бизни тушунишмайди» фильми тақдирланган бўлса, ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини «Ҳуррият қурбонлари», ҳамда «Меҳр» фильми ижодкорларига насиб этди.

alt

«Ёшлар ҳафталиги»нинг энг қувноқ лойиҳаси - «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ҳар доимгидек ўткир юмор ихлосмандларини бир даврага жамлади. Иштирокчилар томонидан ижтимоий ҳаёт муаммолари, талабалар ҳаётидаги қизғин жараёнлар ўткир юмор асосида тақдим этилди. Кўтаринки руҳда ўтган танлов якуни «Истиқлол» санъат саройида ташкил этилди.

alt

Талабалар театр студиялари фестивалида Ўзбекистон Миллий университетининг «Хумо», Қорақалпоқ давлат университетининг «Жайҳун», Тошкент ахборот техналогиялари университети Нукус филиалининг «Тотув», Қарши давлат университетининг «Зиё», Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг «Ниҳол», Наманган муҳандислик-педагогика институтининг «Ёш ижодкорлар», Навоий давлат кончилик институтининг «Парвоз» жамоалари иштирок этди.

alt

Ўзбек Миллий академик драма театрида фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. «Меҳр-оқибат туйғуларини тараннум этувчи спектакль» номинациясида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Қайдасан бахтим» спектакли ғолиб топилди. Энг яхши драматургия учун махсус совринга Қорақалпоқ давлат университетининг «Бир қадам» спектакли сазовор бўлди.

altalt

Фестивалнинг «Энг яхши спектакль» номинациясида мутлақ ғолибликни қўлга киритган, ёшларда ватанпарварлик, садоқат, тарихга ва ўтмиш қаҳрамонларига чексиз ҳурмат туйғуларини уйғота олган Қарши давлат университети «Зиё» театр студиясининг «Широқ» спектакли тантанали маросимдан сўнг Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида намойиш этилди.

alt

Истеъдодли ёш дизайнерларни қўллаб-қўвватлаш, ўз ижод намуналарини кенг оммага тақдим этишга кўмаклашиш ва маҳоратларини ошириш мақсадида «Мода ва дизайн» фестивали ўтказилди. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган либослар дунё халқлари тарихи ва маданиятини уйғунлаштирган ҳолда яратилган. Дефелида ёш дизайнерлар томонидан қардош миллатлар ва бошқа халқлар миллий қийимларининг замонавий руҳи билан ҳамнафас тарзда дунёга келган ижод намуналари намойиш этилди.

altalt

Учинчи бор эълон қилинган «Янги нигоҳ» видеороликлар танловининг бу йилги ғолибларини тақдирлаш маросими байрамона руҳда ташкил этилди. Унда қатнашчилар мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари, туристик салоҳияти, миллий урф-одат ва анъаналарини тарғиб этадиган бир-биридан ажойиб ишларни тақдим этди.

altalt

Бундан ташқари ҳафталик доирасида «Туркистон» санъат саройида «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

altalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг